UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6

Биринчи лига. Бухоронинг “Спартак” жамоаси ҳақида Янгиликлар

Биринчи лига. Бухоронинг “Спартак” жамоаси ҳақида

Ўтган йили биринчи лигада гарчи илк мавсуми бўлишига қарамай, етакчиларга қаршилик кўрсата олган Бухоронинг “Спартак” жамоаси бу йил сира ҳам ўзига ўхшамади.
Ўтган мавсум жамоа сафида бир нечта ёшлар кашф этилган. Исломбек Исоқжонов, Фирдавс Асадов каби ёшлар ўзларининг тўпурарлик маҳоратини намойиш этиб, бугунги кунда олий лига жамоаларига ўйнаётганини кўрмоқдамиз. Шунингдек “Спартак”ни ўтган йили таниқли мураббий Усмон Тошев бошқарганди. Бироқ негадир раҳбарият Тошев билан ҳамкорлик қилишни тўхтатди ва маҳаллий мураббий Сулаймон Раҳматовга ишонч билдирилди.

Жамоа бу йил молиявий жиҳатдан ҳам қийналгани бор гап. Ушбу омил ҳам “Спартак”нинг иккинчи босқичга йўлланмани қўлга киритишига тўсқинлик қилди дейиш мумкин. Жамоа биринчи босқичда 19та ўйинда майдонга тушди. Битта учрашувда техник ғалабага эришган бўлса, қолган икки баҳсга эса “Спартак”нинг ўзи боришни истамаган. Шу тариқа жамоа биринчи босқичдаёқ иштирокини тўхтатишга мажбур бўлди. Энди кузда пулька баҳсларида қатнашадими йўқми бу борада ҳозирдан бир нима дейиш қийин.   

Жамоа таркибида ўйнаган энг ёши катта футболчи дарвозабон Фурқат Раҳмонов бўлди, 28 ёш. Аксинча энг ёши Муҳаммадали Йўлдошев, 19 ёш.
 
Ким қанча гол урди?

Футболчи

Гол

пен.

Умид Жумаев

5

(1)

Равшан Янгиев

4

Наримон Ҳасанов

4

(1)

Сардор Сулаймонов

4

(1)

Мирислом Ҳасанов

3

Достон Шабанов

1

Комил Самиев

1

Суҳроб Фазлиддинов

1

Умиджон Худойбердиев

1


Қуйида жамоанинг биринчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.

Ўйинлар

19

Голлар

25

Уйда

16 (64%)

Сафарда

9 (36%)

Ўтказиб юборилган голлар

37

Уйда

13 (35,14%)

Сафарда

24 (64,86%)

Ўртача урилган голлар

1,32

Ўртача ўтказиб юборилган голлар

1,95

Уйдаги очколар

17/33 (51,52 %)

Сафардаги тўпланган очколар

6/24 (25 %)

Энг йирик ғалаба

4:0 – “Регистон”

Энг йирик мағлубият

1:5 – “Машъал 2”

Гол ўтказмаган ўйинлар

5 (26,32%)

Гол ура олмаган ўйинлар

5 (26,32%)

Иродали ғалаба

1

Иродали дуранг

0

Иродасиз мағлубият

0

Иродасиз дуранг

1

Йирик ғалаба

1

Йирик мағлубият

6

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

1/0

Огоҳлантириш (ўртача)

36 (1,89)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан-тўғри/2СК

1 (0,05) - 0/1

Мухлислар (жами/ўртача)

15601/821


Исломбек РУСТАМБЕКОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика