UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  4 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  26 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  28 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  48 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  13 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  2 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

Биринчи лига. Биринчи давра рақамларда Янгиликлар

Биринчи лига. Биринчи давра рақамларда

Теглар :  Биринчи лига
Айни дамда биринчи лига жамоалари ҳам ҳудди олий лига каби кичик таътилда.

Ҳадемай биринчи лигада ҳам иккинчи давра ўйинлари старт олади. Юзага келган танаффусдан унумли фойдаланган холда, ортда қолган биринчи давранинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтишни лозим топдик. 


Ўйинлар

136

Голлар

451

Уйда

276 (61,2%)

Сафарда

175 (38,8%)

Уйдаги ғалабалар

78 (57,35%)

Дуранг

19 (13,97%)

Сафардаги ғалабалар

39 (28,68%)

Ҳар бир ўйинга ўртача голлар сони

3,32

3та ва ундан кўп гол урилган ўйинлар

47 (34,56%)

Голсиз ўйинлар

7 (5,15%)

Томошабинлар

138059

Ҳар бир баҳсга ўртача мухлислар ташрифи                

1023

Белгиланган пенальтилар

69

Аниқ амалга оширилган пенальтилар

54

Амалга оширилган пенальтилар фоизда

78,26 %

Автогол

15

Огоҳлантиришлар (ўртача)

597 (4,39)

Четлатиш (ўртача) – тўғридан-тўғри/2СК

42  0,31) - 20/22


* Биринчи даврада энг кўп гол урган жамоа “Динамо” бўлди. Самарқандликлар ўтказилган 16та ўйинда рақиблари даврозасига жами 44та тўп киритишга муваффақ бўлди.

* Аксинча энг кам гол урган жамоа эса Бухоронинг “Ғиждувон”и бўлди. 14та тўп!

* Ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбориш бўйича эса ғиждувонликларга тенг келадигани топилмади. 58та гол!

* “Динамо” эса энг кам тўп ўтказган жамоага айланди. 10та гол! Айтиш лозимки, биринчи даврада самарқандликлар дарвозасини асосан Михаил Наумов қўриқлади.   

*Биринчи даврада энг кўп гол урган футболчилар – Андрей Сидоров (“Пахтакор”) билан Тимур Усмонов (“НБУ-Осиё”) бўлди, 15та гол!

* Энг кўп сариқ карточка олган футболчилар – Тимур Турдиев (“Орол”), Бобур Абдуллаев (“Хоразм”) ва Андрей Сидоров (“Пахтакор-2”).

* “Пахтакор-2” ҳимоячиси Дилмурод Қодиров эса биринчи даврада 2та қизил карточка олиб, бу борада “пешқадам” бўлди.

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика