UZ

Сўнгги янгиликлар

00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  0 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  30 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  126

Биринчи лига. Барча жамоаларни мағлуб эта олган ягона жамоа “Цементчи” ҳақида Янгиликлар

Биринчи лига. Барча жамоаларни мағлуб эта олган ягона жамоа “Цементчи” ҳақида

Ўтган мавсумда мусобақани 4-ўрин билан якунлаган “Цементчи” ушбу мавсумда мусобақани 3-ўрин билан якунлади.

“Цементчи” мавсум бошида рахбарият томонидан қўйилган вазифани бажариш билан бирга, бу йил бир қатор ўзига хос натижаларни хам қайт эта олди.

**“Цементчи” ушбу мавсумда ўз дарвозасидан энг кам гол ўтказган жамоа бўлди.

Ўтказиб юборилган голлари сони – 19 та.  
Таққослаш учун ; Норин 29 та, Уздонгжу 58 та, Орол 85 та, Ғиждувон 98 та

**“Цементчи” ушбу мавсумда мусобақа иштирокчилари бўлган барча жамоаларни мағлубиятга учрата олган ягона жамоага айланди.

**Мусобақа иштирокчилари бўлган 16 жамоадан 12 таси “Цементчи”ни мағлубиятга учрата олмадилар;
 Булар – Динамо, НБУ Осиё, Нурафшон, Хоразм, Орол, Ёзёвон лочинлари, Зомин, Локоматив БФК, Хотира-79, Ғиждувон, Косонсой, Пахтакор-2 жамоалари.

** ушбу мавсумда “Цементчи” дарвозасига бирорта хам гол кирита олмаган жамоалар сони 5 та. Булар;  Динамо, НБУ Осиё, Нурафшон, Хотира-79 ва Косонсой жамоаларидир.


**Жамоа бу йилги Биринчи лига мусобақасида қайд этган натижалари қуйидагича:

Ўйинлар  сони - 32 та
Ғалаба  - 23 та  ( 73 % )
Мағлубият -  4та  ( 15% )
Дурранг  - 5 та  ( 12% )
 Умумий голлар  69 та
Уйда  49 та  (71%)
Сафарда 20 та  (29 %)
Ўтказиб юборлган голлар сони 19 та
Уйда 5 та  (26 %)
Сафарда  14 та (74 %)
 Урилган ўртача голлар: хар бир ўйинда ўртача 2,1 тадан гол
Ўтказиб юборилган гол хар 2 та учрашувда 1 тадан гол демакдир
Уйдаги очколар; 16 та учрашувда 48/45 очко. Яъни 100 % дан 93 % фойдаланилган
Сафардаги очко 16 та учрашувда 48/29 очко. Яъни 100 % дан 60 % фойдаланилган
Энг йирик ғалабаси 7:0 - “Орол”
Энг йирик мағлубияти 5:1 – “Насаф-2”
Гол ўтказиб юборган ўйинлари 13 та (40 %)
Голсиз ўйинлар 3 та  (9 %)
Иродали ғалабалар 4 та
Иродали дуранг 0 та
Иродасиз мағлубият 2 та
Иродасиз дурранг 1 та
Йирик ғалаба 9 та
Йирик мағлубият 1 та
Автогол 1 та

“Цементчи” бу йил 32 та учрашувда майдонга тушиб рақиблари дарвозасига 69 та тўп кирита олди. Жамоа таркибида ярим химоячилар Рахматилло Мелибоев, Элёр Мамасолиев  ва иккинчи даврадан жамоага келиб қўшилган Даврон Исоқовлар тўпурарлик махоратини намоиш этдилар.
Мавсум давомида киритилган барча 69 та гол муаллифлари қуйдагилар;

1.Р.Мелибоев – 16 та
2.Д.Исоқов – 11 та
3.Э.Мамасолиев – 11 та
4.Н.Таласбоев – 6 та
5.С.Сотволдиев – 5 та
6.Ж.Қобулов – 3 та
7.О.Ахмаджонов – 3 та
8.Ф.Жуманқўзиев – 3 та
9.А.Жўраев – 2 та
10.А.Маткаримов – 2 та
11.Д.Маматов – 2 та
12.С.Суюнов – 2 та
13.М.Фозилов – 1 та
14.А.Абдуллаев – 1 та
15.А.Қурбонов - 1 та

“Цементчи” таркибида ушбу мавсумда энг кўп майдонга тушган футболчи Рахматилло Мелибоев бўлди.

Ўтказилган учрашувлари сони:
Р.Мелибоев – 30 та
О.Махмудов – 28 та
Д.Маматов – 27 та
Ж. Якубов – 26 та
Э.Мамасолиев – 26 та

Жамоа қайта ташкил этилгандан буён  таркибда энг кўп майдонга тушган, жамоанинг энг содиқ футболчилари Жамшид Қобулов ва жамоа сардори Абдухолиқ Қурбоновлардир.

Ушбу мувсумда “Цементчи” дарвозасини  қўриқлаган дарвозабонларнинг натижалари қуйидагича:

Элдор Исабоев;
Майдонга тушган учрашувлари сони - 14 та
Дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган учрашувлари сони - 6 та ( 42%)
Ўтказиб юборилган голлари сони  - 12 та (85%)

Дилмурод Мамаюсупов;
Майдонга тушган учрашувлари сони - 10 та
Дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган учрашувлари сони - 5 та (50%)
Ўтказиб юборилган голлари сони  - 5 та (50%)

Илхом Джуманов;
Майдонга тушган учрашувлари сони - 8 та
Дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган учрашувлари сони - 5 та (62%)
Ўтказиб юборилган голлари сони  - 2 та (25%)

 “Цементчи” матбуот котиби
Зухриддин Абдуллажонов таёрлади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика