UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  1 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  3 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  1 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  0 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  1 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  4 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  42 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4

Биринчи лига. 4-тур статистикаси Янгиликлар

Биринчи лига. 4-тур статистикаси

27-28 август кунлари биринчи лиганинг 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Бугун эса навбатдаги турга старт берилади.

Қуйида эса ортда қолган учрашувларга назар ташлаган холда, эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

“ОБОД”НИНГ ИШТАҲАСИ ОЧИЛМОҚДА ЁХУД “ХОРАЗМ” ХАМ КУРАШГА ҚЎШИЛДИ
Бу йил биринчи лигада иккинчи мавсумини ўтказаётган Тошкентнинг “Обод” жамоаси турнир пешқадамига айланиб олди. Ушбу жамоа футболчилари 4та ўйинда жами 20та гол урди. Ҳар бир баҳсга ўртача 5тадан тўп демакдир. Фарҳод Сафаров ва Хайрулла Абдиев бошқарувидаги “Обод” 4-турда “Ёзёвон-Лочинлари” жамоасини қабул қилиб, жавобсиз нақд 9та (!) тўп киритишга эришди. Бу билан улар тўплар нисбатини анчагина яхшилаб олди.

27 август куни Тошкентда кичик дерби бўлиб ўтди. “Локомотив-БФК” ўз майдонида “Пахтакор-2”ни қабул қилди. Ушбу баҳсда тажриба ва маҳорат якунда ўз сўзини айтиб, омад Жасур Абдураимов жамоасига кулиб боқди.   

“Зомин” ҳам ушбу турни ўз уйида ўтказди. Бу жамоа ўз майдонида хар қандай рақибга жиддий қаршилик кўрсатган холда, осонликча очко улашмайдиганлардандир. Дилмурод Қодиров бошқарувидаги зоминликлар бу сафар “УзДонгЖу”ни қабул қилди ва ишончли ғалабани қўлга киритди. Эътиборлиси биринчи бўлим ўрталарига келиб, меҳмонлар майдонда бир киши кам бўлиб харакат қилди. Мезбонлар эса тўртта голни ҳам иккинчи бўлимда киритди.

Вали Султонов бошчилигидаги “Хоразм” ҳам афтидан элита йўлланмаси учун курашга қўшилган кўринади. Урганчликлар иккинчи босқични ҳозирча ижобий ўтказмоқда дейиш мумкин. Бу сафар “Хоразм” ўз уйида “Цементчи”ни қабул қилди ва Мирзо Қурёзовнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди.

“Машъал-2”нинг қаршисида бу сафар “Хотира-79” гавдаланди. Ҳар йили иккинчи босқичга келганда сезиларли пасайиш қиладиган уйчиликларнинг мазкур баҳсда очко олиши жуда қийин вазифа эди. Негаки Дилшод Андаев бошчилигидаги мубораклик ёшлар ўтган турда ёдингизда бўлса “Оқ-тепа”ни ҳам уч очкодан маҳрум қилганди. Бу гал улар “Хотира-79”ни йирик ҳисобда таслим этди.

Меҳмон Солихўжаев бошқарувидаги “Косонсой” 4-турда Ғиждувонга сафар уюштириб тайёр ғалабани қўлдан чиқарди. Аслида меҳмонлар шу куни уч очко билан ҳам қайтиши мумкин эди. Бироқ Мансур Отақулов иккинчи голини ҳам киритиб, мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолди.

“Орол” – “Оқ-тепа” баҳсида кўпчилик қатори ўзимиз ҳам мезбонларнинг ғалабасини таҳмин қилгандик. Чунки ўтган йили ҳам тошкентликлар Нукусдан қуруқ қўл билан қайтганди. “Орол”нинг таркиби ўша-ўша. Ҳеч қандай ўзгариш йўқ. “Оқ-тепа” эса гарчи таркибини таниқли номлар билан кучайтириб олган бўлсада, иккинчи босқични у қадар омадли бошлай олмади. Шу боис 4-турда ҳам Элдор Сакаев жамоасини очко йўқотишини таҳмин қилгандик. Лекин футболда таҳминлар ҳамиша ўзини оқлайвермаслигини Ильдар Магдеев ўзининг ягона гол билан исботлаб қўйди. Бироқ шу куни “Орол”нинг уч нафар ўйинчисига қизил карточка кўрсатилгани ҳам эътиборимизни тортмасдан қолмади.

Нурали Султонов устозлик қилаётган “Насаф-2” ушбу турда лиганинг доимий иштирокчиларидан бири бўлган “НБУ-Осиё”ни қабул қилди ва биргина гол эвазига уч очкони қўлга киритди. Эътиборга молик жиҳати қаршиликлар иккинчи бўлимни 10 киши бўлиб ўтказишга мажбур бўлган.
 
«Обод» (Тошкент) – «Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – 9:0.
«Локомотив-БФК» (Тошкент) – «Пахтакор-2» (Тошкент) – 0:3.
«Зомин» (Зомин) – «Уз-Донг-Жу» (Андижон) – 4:1.
«Хоразм» (Урганч) – «Цементчи» (Қувасой) – 1:0.
«Машъал-2» (Муборак) – «Хотира-79» (Уйчи)- 3:0.
«Ғиждувон» (Ғиждувон) – «Косонсой» (Косонсой) – 2:2.
«Орол» (Нукус) – «Оқтепа» (Тошкент) – 0:1.
«Насаф-2» (Қарши) – «НБУ-Осиё» (Тошкент) – 1:0.

ГОЛЛАР
* Ушбу турда урилган голлар сони жами 27тани ташкил этди.

* Ҳар бир баҳсга ўртача 3,375дан гол демакдир.

* Энг кўп гол урган жамоа “Обод” бўлди, 9та.

* “Ёзёвон-Лочинлари” эса аксинча ўз дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоа бўлди.

* Мезбон жамоалар ҳисобига 20та гол ёзилган бўлса, қолган 7та тўпни меҳмонлар киритган.

* Учрашувларнинг биринчи бўлимида киритилган голлар 11тани ташкил этди.

* Иккинчи таймда эса сермаҳсуллик янада ортди ва мухлислар 16та голга гувоҳ бўлди.

* Турнинг энг тезкор голи 2-дақиқада урилди. Обид Ҳакимов “Обод” – “Ёзёвон-Лочинлари” баҳсида меҳмонлар дарвозасига тезкор гол киритиб, ҳисобни очишга эришди.

* Аксинча турда энг сўнгги дақиқада киритилган гол эса 90-дақиқада юз берган. “Пахтакор-2” футболчиси С.Синдаров “Локомотив-БФК” дарвозасига жамоасининг учинчи голини киритиб, ғалабани расмийлаштирди.

* 6та пенальти! Меҳмон ва мезбонлар дарвозасига бир хил 3тадан пенальти белгиланди.

* Дилмурод Қодиров (“Пахтакор-2”) – аниқ
Феҳруз Салоҳитдинов (“УзДонгЖу”) – аниқ
Мансур Отақулов (“Ғиждувон”) – аниқ
Сардор Сотволдиев (“Косонсой”) – аниқ
Суннат Саидов (“Локомотив-БФК”) - ноаниқ
Ботир Каримжонов (“Хотира-79”) – ноаниқ

* 3та дубль! Шокир Юлдашев (“Машъал-2”), Мансур Отақулов (“Ғиждувон”) ҳамда Обид Ҳакимов (“Обод”) мазкур турда ўз ҳисобига иккитадан гол ёздириб қўйишга эришди. Эътиборлиси уларнинг жамоаси ушбу турда мағлубиятга учрамади.

* 1та хет-трик! Бир ўйинда учта гол урган футболчи ҳам “Обод” – “Ёзёвон-Лочинлари” (9:0) баҳсида қайд этилди. Шохруз Норхонов бу сафар 3та тўп киритди иккинчи босқичда ҳозирча 7та голи билан тўпурарлар рўйхатини бошқариб турибди. Дарвоқе, ушбу 22 ёшли футболчи яқин орада ОТЖ йиғинларига ҳам жалб этилса ажаб эмас.

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ

* 4-турнинг 8та ўйинида ҳакамлар ўз чўнтагидан жами 35 маротаба сариқ карточка чиқаришга қарор қилди.

* Ҳар бир учрашувга ўртача 4,375тадан огоҳлантириш демакдир.  

* Мезбон жамоалардан 20 нафар футболчи сариқ карточка билан сийланган бўлса, меҳмонларда бу борада кўрсаткич 15тани ташкил этди.

* Энг кўп сариқ картчока “Орол” футболчиларига кўрсатилган. “Орол” – “Оқ-тепа” учрашувини бошқариб борган Бахтиёр Юльчараев 6та сариқни ҳам мезбонларнинг ўйинчиларига кўрсатгани эътиборга моликдир. Шунингдек нукусликлар 3та қизил карточка ҳам олиб бу борада “пешқадам” бўлди!

* “Ёзёвон-Лочинлари” билан “Цементчи” эса сафарда ўйнаб, мағлубиятга учраган бўлсада, бу жамоаларнинг бирорта ўйинчиси ҳам сариқ карточка олмади. Бу билан улар бошқаларга тартиб-интизом борасида намуна кўрсатди.

* Четлатиш – 6та! Юқорида айтиб ўтдик, нукусликларнинг 3та ўйинчиси учрашув якунланмай турибоқ, майдонни мажбурий равишда эрта тарк этди. Кейинги турда энди Неъматулла Қутибоевга таркиб танлашда қийин бўлиши турган гап.

Навбатдаги турни ўтказиб юборадилар:

Мақсуд Ҳайитов  (“УзДонгЖу”)
Миржамол Жамолов  (“Косонсой”)
Мирас Карлибоев (“Орол”)
Мурот Абдумуротов (“Орол”)
Нурлибек Таласбоев (“Орол”)
Азиз Маликов (“Насаф-2”)

ҲАКАМЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?
* Ушбу турда энг юқори балл 8,4 бўлиб, Элёр Турсунов (Бухоро) билан Олим Толибжонов (Тошкент)нинг харакати ушбу баллга муносиб дея баҳоланди.
* Аксинча энг паст баллни эса гулистонлик Бахтиёр Юльчараев олди, 6,5. Назоратчи Бахтиёр Тоғаев шу куни бош ҳакамнинг ишини паст баҳога лойиқ кўрди.  

«Локомотив-БФК»  – «Пахтакор-2»  – 0:3.
Ҳакамлар
: А. Шукуруллаев (Тошкент) – 7,7, Н. Афиногенов (Тошкент) – 7,8, С. Нишонбаев (Тошкент) – 8,1, Д. Мухторов - 7
Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).

«Обод»  – «Ёзёвон-Лочинлари»  – 9:0.
Ҳакамлар:
Н. Қосимов (Қарши) – 8,2, Х. Атамуратов (Урганч) – 8,0, Д. Жуманиязов (Урганч) – 8,1, А. Нажафалиев - 8
Назоратчи: И. Раҳимов (Андижон).

«Зомин» – «УзДонгЖу» – 4:1.
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент) – 8,4, С. Улфатов (Тошкент вил.) – 8,0, Х. Ўролов (Тошкент вил.) – 8,0, Ш. Файзиев - 8
Назоратчи: Х. Мухторов (Самарқанд).

«Хоразм» – «Цементчи» – 1:0.
Ҳакамлар:
И. Ибрагимов (Нукус) – 8,0, Ф. Усмонов (Қарши) – 8,0, Д. Искандаров (Нукус) – 8,1, А. Алимов - 8
Назоратчи: М. Шарипов (Бухоро).

«Машъал-2» – «Хотира-79» - 3:0.
Ҳакамлар:
А. Рисқуллаев (Тошкент) – 8,2, Б. Канназаров (Нукус) – 8,1, Д. Сарсенов (Нукус) – 8,1, А. Калинин - 9
Назоратчи: А. Клепиков (Тошкент).

«Ғиждувон» – «Косонсой» – 2:2.
Ҳакамлар:
Д. Джалимов (Нукус) – 8,0, О.Умаров (Тошкент вил.) – 8,2, У. Бобомуродов (Навоий) – 8,2, А. Тиллаев - 8
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).

«Орол» – «Оқ-тепа» – 0:1.
Ҳакамлар:
Б. Юльчараев (Гулистон) – 6,5, Ш. Йўлдошев (Гулистон) – 7,0, Д. Убайдуллаев (Гулистон) – 8,3, Т. Арзибеков - 7
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).

«Насаф-2»  – «НБУ-Осиё»  – 1:0.
Ҳакамлар
: Э. Турсунов (Бухоро) – 8,4, Ш. Ражабов (Бухоро) – 8,6, Ш. Рахматов (Бухоро) – 8,6, К. Расулов - 9
Назоратчи: А. Тамбовцев (Тошкент).

МУХЛИСЛАР
* 4-турнинг 8та ўйинига ташриф буюрган мухлислар сони умумий 5537тани ташкил этди.
* Ҳар бир учрашувга ўртача миқдорда 692тадан ишқибоз демакдир.
* Энг кўп томошабин Зоминдаги баҳсга ташриф буюрди, 2256та.
* Аксинча холат эса Муборакда қайд этилди, 54та.  

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Локомотив-БФК»  – «Пахтакор-2»  – 0:3. 76 томошабин.
«Обод»  – «Ёзёвон-Лочинлари»  – 9:0. 73 томошабин.
«Зомин» – «УзДонгЖу» – 4:1. 2256 томошабин.
«Хоразм» – «Цементчи» – 1:0. 1359 томошабин.
«Машъал-2» – «Хотира-79» - 3:0. 54 томошабин.
«Ғиждувон» – «Косонсой» – 2:2. 155 томошабин.
«Орол» – «Оқ-тепа» – 0:1. 1500 томошабин.
«Насаф-2»  – «НБУ-Осиё»  – 1:0. 64 томошабин.

ТУРНИР ЖАДВАЛИ


Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика