UZ

Сўнгги янгиликлар

16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  0 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  1 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  23 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  2 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  21 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  6 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  4 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  8 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  9 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  16

Биринчи лига 15-тур ўйинларига ПРЕВЬЮ Янгиликлар

Биринчи лига 15-тур ўйинларига ПРЕВЬЮ

Бугун биринчи лигада 15-тур баҳслари ўтказилади.

НБУ-ОСИЁ - НАСАФ-2. 17:45 

- Кетма-кет иккита сафар учрашувидан сўнг «НБУ-Осиё»  бугун ўз майдонида навбатдаги ўйинини ўтказади. Аввалги турда "Андижон"ни йирик 4:1 ҳисобида мағлуб этган "Насаф-2" Тошкентда меҳмон бўлади. 

- «НБУ-Осиё» ўз майдонида фақат бир марта мағлуб бўлган ва олтита ўйинни ғалаба билан тугатган. Умуман олганда, "банкчилар" қаторасига саккизта ўйиндан бери ютқазмай келишмоқда - 7 ғалаба ва бир дуранг. 

- "Насаф"нинг фарм клуби "Насаф-2" бугун сафарда еттинчи ўйинини ўтказади. Аввалги баҳсларда қаршиликлар бир марта ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнашган, шунингдек, тўртта беллашувда имкониятни бой беришган. "Насаф-2" охирги иккита сафар баҳсидан мағлуб бўлиб қайтган. 

ЯНГИЕР - СУРХОН. 18:00

- "Янгиер" турнир жадвалида охирги ўринларни эгаллаб турибди. Бу жамоа ҳозирча 10 очко тўплаган: икки ғалаба ва тўрт дуранг. 

- Шуни айтиш лозим, "Янгиер" охирги бешта учрашувнинг иккитасини ғалаба билан тугатди. Икки бор дуранг ўйнаган бўлса, бир марта ютқазиб қўйди. "Янгиер" охирги марта ўз майдонида "Цементчи"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган. 

- "Сурхон" охирги тўртта учрашувни мағлубиятсиз якунлади: уч ғалаба ва бир дуранг. Термизликлар бугун сафарда 8-беллашувда майдонга тушишади. "Сурхон" сафардаги охирги уч ўйинидан иккитасини ғалаба билан тамомлади. 

ЗОМИН - ОРОЛ. 18:00

- "Зомин" ўз майдонида ёмон ўйин кўрсатмаяпти. Жамоа уйдаги охирги тўртта ўйинни ғалаба билан тугатди. 

- "Орол"га келсак, бу жамоанинг сафарда ишлари унчалик қовушмаяпти. Нукусликлар сафар баҳсларида ҳали ғалаба қозонмай фақат икки бор дуранг ўйнашган холос. 

ҒАЛЛАОРОЛ - ХОРАЗМ. 18:00

- "Ғаллаорол" шу пайтгача учта ғалабага эришган бўлса, учала ғалаба ҳам уйдаги ўйинларда қўлга киритилган. Бугун "Хоразм" мағлуб этилса, тўртинчи ғалаба нишонланади. 

- "Хоразм" кетма-кет тўртта ўйиндирки ғалаба қозона олмаяпти. Умуман олганда, бу жамоа фақат уй баҳсларида ютуққа эришган. Сафарда эса "Хоразм" уч марта дуранг ўйнаб, тўртта беллашувда мағлуб бўлган. 

ХОТИРА-79 - НОРИН. 18:00

- "Хотира-79" охирги бешта ўйиндан иккитасини ғалаба билан якунлади. Демак, бу жамоа ўз майдонида чакки эмас. "Хотира-79" асосан уй учрашувларида очко йиғади, сафарда эса кўпинча ютқазиб қайтмоқда. 

- Ўз навбатида "Норин"нинг сафардаги ўйинини мақтаб бўлмайди. Бу жамоа сафарда кечган охирги иккита ўйинида мағлубиятга учради. "Норин" охирги марта сафарда "Насаф-2"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб қайтди. 

ЛОКОМОТИВ-БФК - ЁЗЁВОН-ЛОЧИНЛАРИ. 18:00

- "Локомотив-БФК" ўз майдонида чакки ўйин кўрсатмаяпти. "Темирйўлчилар" ҳозирча уйдаги тўртта ўйинни ғалаба билан тугатишди. Лекин охирги уй беллашувида улар "Цементчи"га ютқазиб қўйишди.

- "Ёзёвон-Лочинлари"га келсак, бу жамоа сафарда нуқул мағлуб бўлиш билан овора. "Ёзёвон" сафарда ҳали ғалаба нашидасини сургани йўқ, фақат бир марта дуранг ўйнаган холос. 

ЦЕМЕНТЧИ - НУРАФШОН. 18:00

- Биринчи лига пешқадами "Цементчи" бугун энг охирги ўринда бораётган "Нурафшон"ни қабул қилади. Бу ўйинда устунлик мезбонлар томонида, чунки "Нурафшон" сафарда ўзидан кутилган ўйинни намойиш эта олмаяпти. 

- "Цементчи" қаторасига олтита ўйиндан бери мағлуб бўлмай келмоқда. Жамоа шундан бештасида зафар қучиб, бир марта дуранг ўйнади. "Цементчи" ўз майдонида рақибларга очко улашмайдиган жамоа ҳисобланади. 

- "Нурафшон" эса сафардаги барча баҳсларда ютқазиб қўйган: олти ўйин - олтита мағлубият. Бугун дуранг ҳам меҳмонлар учун ютуқдек қабул қилинади. 

ЎЗ-ДОНГ-ЖУ - МАШЪАЛ-2. 17:30

- Қаторасига учта ўйинни мағлубият билан якунлаган "Ўз-Донг-Жу" бугун "Машъал-2" билан куч синашади. "Ўз-Донг-Жу" бу йил ҳам унчалик кучли эмас. Шу боис жамоа охирги ўринларда бормоқда. 

- "Машъал-2" охирги тўртта ўйиндан учтасини ғалаба билан тугатди ва муборакликлар бугун ҳам очко олишга уриниб кўришади. "Машъал-2" шу пайтгача сафарда олтита учрашув ўтказиб, шундан учтасида ғалабага эришган ва уч марта мағлуб бўлган. Жамоа ҳали дуранг ўйнамаган. 


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика