UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54"Ливерпуль" Хулиан Альваресни қандай қўлга киритиш режасини ўйлаб топди  4 00:27Бундеслига. "Лейпциг" ўз уйида "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этди ва ЕЧЛ ҳудудига максимал яқинлашиб олди  0 00:23Ла Лига. Мбаппенинг дубли "Реал"га меҳмонда "Вильярреал"да қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  19 00:05А Серия. "Милан" ўз уйида "Комо"га қарши иродали ғалабага эришди  3 23:35Суперлига. "Бунёдкор" ва "Динамо" ғалаба қозонди, "Насаф" Андижонда дуранг ўйнади  4 23:30АПЛ. Ҳусанов автогол урган ўйинда "Манчестер Сити" "Брайтон" билан дуранг ўйнади  15 23:23"Арсенал" Нико Уильямс билан мулоқот қилмоқда. "Атлетик" вингерига "Бавария" ҳам бефарқ эмас  0 23:01Асрор Алиқулов: "Биз Суперлигада энг кам сметага эга бўлган клубмиз, бироқ..."  1 22:40Александр Хомяков: "Бугун жангвор дуранг бўлди деб ҳисоблайман"  6 22:22Рўзиқул Бердиев: "Бундай муҳитда ўйнаш ҳар бир жамоа учун ёқимли"  11 22:15"Динамо" "Машъал"ни минимал ҳисобда мағлуб этди  7 22:02АПЛ. "Ноттингем Форест" меҳмонда "Ипсвич"га 4та гол урди ва "Арсенал" билан орадаги фарқ максимал қисқартирди  2 22:00АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон" билан дуранг ўйнади, Ҳусановда автогол  60 21:31Бундеслига. "Унион" ва "Бавария" ўртасидаги ўйиннинг сўнгги қисмида иккита гол урилди  0 21:28Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Насаф" билан дуранг ўйнади, Зотеевдан шедевр гол!  63

Биринчи давра статистикаси. Энг кам гол ўтказган "Бунёдкор" ҳақида Янгиликлар

Биринчи давра статистикаси. Энг кам гол ўтказган "Бунёдкор" ҳақида

Бугундан бошлаб ҳар куни олий лиганинг иккитадан клубнинг дастлабки давра статистикаси сайтимиздан ўрин ола бошлади.
Эрталаб “Қизилқум”нинг статистикаси билан таништирдик, навбат “Бунёдкор”га етиб келди.

Ўзбекистон кубоги соҳиби Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби дастлабки даврани 11 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият натижаси билан тугатди. Клуб 13та турда рақиблар дарвозасига 31та гол урди ва 4 марта тўп ўтказиб юборди. Таъкидлаш лозимки, жамоа биринчи даврада ўз дарвозасидан энг кам гол ўтказди. “Бунёдкор” 34 очко билан дастлабки даврани пешқадам сифатида тугатди.

Жамоа ўз майдонида ўтган ўйинларда 18та гол урган, сафарда эса рақибларни 13 марта ранжитган. Клуб фақт иккита ўйинда (Сафарда “Олмалиқ” ва “Локомотив” билан) ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлай олмаган. Қолган 11та ўйинда жамоа дарвозабонлари гол ўтказишмаган. “Қалдирғочлар”нинг 1-турда “Сўғдиёна” устидан қозонилган 5:0 ҳисобидаги ғалабаси клуб учун мавсум рекорди бўлиб турибди. “Бунёдкор” таркибида жами 21 нафар футболчи майдонга тушган, уларнинг иккитаси легионер ҳисобланади.  

Барча ўйинларда фақат жамоа легионер ҳужумчиси Александр Пишур иштирок этган. Дақиқалар бўйича эса Игнатий Нестеров ва Жавлон Иброҳимов пешқадамлар. Жамоа сафида 10та футболчи рақиб дарвозасига гол уришган. Пишур 13та ўйинда 12та гол уриб клуб тўпурари бўлиб турибди. Клубда дебют мавсумини ўтказаётган яна бир футболчи Олег Зотеев кейинги ўринда – 4та гол. Марказий ҳимоячи Хайрулла Каримов дастлабки даврада энг кўп, 5та сариқ карточка олган учта футболчидан бири бўлди. “Бунёдкор” биринчи даврада энг кўп пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди. “Қалдирғочлар” 5та пенальтини ҳам голга айлантиришди.

Эртага эса “Шўртан” ва “Локомотив” клубларининг статистикасилари берилади.
 

Футболчи

Амплуа

Ў

Дақ

Гол

СК

ҚК

Пишур Александр

Ҳуж

13

985

12

1

0

Иброҳимов Жавлон

Яҳм

12

1080

1

2

0

Нестеров Игнатий

Дар

12

1080

0

0

0

Каримов Хайрулла

Ҳим

12

1047

0

5

0

Тўраев Лутфулла

Яҳм

12

712

3

1

0

Мусаев Фозил

Яҳм

12

686

1

2

0

Ғофуров Анвар

Ҳим

11

891

0

3

0

Ҳасанов Жасур

Яҳм

11

819

1

1

0

Филипосян Артём

Ҳим

10

900

0

3

0

Зотеев Олег

Яҳм

10

832

4

1

0

Блажич Марко

Яҳм

10

685

1

2

0

Таран Игорь

Ҳуж

10

365

1

0

0

Шораҳмедов Акмал

Ҳим

9

758

0

2

0

Мурзоев Камол

Ҳуж

9

490

3

0

0

Жўраев Саҳоб

Ҳим

7

539

0

0

0

Жўраев Дилшод

Ҳим

7

483

0

2

0

Рахматуллаев Алибобо

Яҳм

6

228

1

1

0

Рашидов Сардор

Яҳм

3

96

0

0

0

Пардаев Баходир

Ҳуж

3

52

0

0

0

Хожиакбаров Абдуқаххор

Ҳим

2

52

0

0

0

Зуҳуров Мурод

Дар

1

90

0

0

0

Ўйинлар 13
Голлар 31
Ўз уйидаги голлар 18 (58,06%)
Меҳмондаги голлар 13 (41,94%)
Ўтказиб юборилган голлар 4
Ўз уйида ўтказилган голлар 1 (25%)
Меҳмонда ўтказилган голлар 3 (75%)
Ўртача урилган гол 2,38
Ўртача ўтказилган гол 0,31
Уйда жамғарилган очколар 19/21 (90,48 %)
Сафарда жамғарилган очколар 15/18 (83,33 %)
Энг йирик ғалаба 5:0 - Сўғдиён
Энг йирик мағлубият 1:3 - Олмалиқ
Гол ўтказилмаган ўйинлар сони 11 (84,62%)
Гол урилмаган ўйинлар сони 0 (0%)
Иродали ғалабалар 0
Иродали дуранглар 0
Йирик ғалабалар 7
Йирик мағлубиятлар 0
Автоголлар (урилган/ўтказилган) 3/0
Огоҳлантиришлар (ўртача) 26 (2)
Четлатиш (ўртача) 0 (0)
Майдонга тушганлар (чет эллик) 21 (2)
Томошабинлар сони (жами/ўртача) 51234 / 3941
 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика