UZ

Сўнгги янгиликлар

17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  0 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  0 16:51Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан". Таркиблар маълум  0 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  2 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  9 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  3 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  2 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  7 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  10 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0

Бир ўйин тарихи. Яна ёрдамга келган Анвар Солиев ёхуд 2004 йилги Ўзбекистон – Ироқ учрашуви Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. Яна ёрдамга келган Анвар Солиев ёхуд 2004 йилги Ўзбекистон – Ироқ учрашуви

Биласиз, ўзбек футболида “сеҳрли таёқча” лақаби билан ном қозонган ҳужумчи Анвар Солиев кўп ҳолларда, оғир паллаларда ўзининг голлари билан мағлубиятлардан кўп бор қутқариб қолган.

Бугун тўхталиб ўтмоқчи бўлган учрашувимизни ҳам бевосита юқорида зикр этилган фикримизга боғлиқлиги бор.

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоамиз 2006 йилги Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларини ўз майдонида бошлайдиган бўлди. Қуръа бизга Ироқ, Фаластин, Хитой Тайпейи каби рақибларни тортиқ қилди. Қуръанинг кўзи кўр деб бежиз айтилмаганлигини яна бир бор гувоҳи бўлдик. Табиийки кейинги босқичга йўлланма олишимиз учун бизга гуруҳда Ироқ жиддий рақобат туғдириши кутилганди. Амалда ҳам шундай бўлди. Одатда, бу юрт вакиллари доим қолган араб давлатлари қатори бизга жиддий қаршилик кўрсатиб келишган, улар билан ўйинлар муросасиз ва юқори темпда ўтган. Билсангиз, рақиб терма жамоасини таниқли германиялик мураббий ва собиқ футболчи Бернд Штанге бошқарарди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Штанге Ироқдан ташқари Осиёда Уммон, Сингапур, Сурия терма жамоаларида ҳам фаолият юритган.

Баҳс биз учун ноқулай бўлган пайтга тўғри келиб қолганди, гап об-ҳавода эмас. Аниқроғи, февраль ойида футболчиларимиз, маҳаллий клубларимиз ҳали мавсумни бошламаган, юқори спорт формасига кириб улгурмаганди. Бу эса мазкур беллашувга ўз таъсирини ўтказмай қолмаганди. Мундиал саралашларида ҳар бир ўйиннинг аҳамияти юқори саналади, таваккалга қўл урилмайди. Шу боисдан футболимиз раҳбарлари Равшан Ҳайдаровнинг ёнига “Пахтакор” бош мураббийи Тачмурод Агамуродовни маслаҳатчи мураббий этиб тайинлайди. Бунда бир йил олдин жамоа билан ОЧЛ ярим финалига қадар етиб борган мутахассиснинг тажрибаси инобатга олинди. Ўша даврда таркибдаги аксарият футболчилар ҳам “шерлар” сафини ҳимоя қиларди. Халқаро майдонда узоқроққа боришни мўлжаллаган пойтахт клуби юртимизнинг энг кўзга кўринган ва номдор ўйинчиларини йиғиб олганди.



Доим азалдан ҳужумкор ўйин кўрсатиб келган вакилларимиз нима учундир Ироқ билан учрашувда кўпроқ ҳимояга ва эҳтиёткорликка урғу қаратдилар. Боз устига маълум сабабларга кўра заҳирада қолдирилган Миржалол Қосимовнинг йўқлиги барибир биринчи бўлимда билинди. Легионерлардан шу куни дарвоза Алексей Поляковга ишониб топширилди. Маминов, Пашининлар эса қайдномадан жой олмади. Уларнинг ўрнига эса асосий таркибда Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Осиё кубоги саралашида ажойиб ўйинлари билан эътироф этилган Владимир Шишеловга имконият бериб кўришди. Биринчи бўлим давомида дарвозаларга тўп киритилмади. Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида ироқлик футболчи Аҳмад Алвон ҳимоямиздаги палапартишликдан унумли фойдаланиб Поляков қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олади - 0:1. 

Саралашни мағлубият билан бошлаш, мухлислар кўз ўнгида мағлубиятга учраш ҳеч кимга ёқмасди, албатта. Ўзбекистонни ранжитадиган, Ироқни эса қониқтирадиган ҳисоб бироздан сўнг 0:2га ўзгариши ҳеч гап эмасди. Лекин, ҳимояга етиб келган ярим ҳимоячилар хавфни бартараф этишади. Қайд этилаётган натижадан хуноб бўлаётган стадиондаги 35000 мухлислар мураббийлардан Қосимовни туширишни талаб қилиб, тинмай ҳайқиришарди. Нима қилишни билмаётган мураббийлар охири мажбуран 65-дақиқада ҳимоячи Александр Хвостуновни Миржалол Қосимовга алмаштиришади. 



10 дақиқа ўтгач эса Шишеловнинг ўрнига иккинчи ҳужумчи Анвар Солиев майдонга тушади. Бундан ташқари Ироқ терма жамоаси аъзоси Козим Ҳайдар ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этади. Рақиб 10 киши бўлиб қлоган, икки марказий ҳужумчи билан ўйнаётган термамизнинг ўйини бироз жонланганди. 79-дақиқада айнан захирадан майдонга тушган Қосимовнинг супер пасидан сўнг Анвар Солиев гол уриб мувозанатни тиклади - 1:1. 

Баҳсдан сўнг журналистларнинг: “Нима учун Миржалолни ўйин бошидан туширмадинглар”-, деган ҳақли саволига мураббийлар: “У ҳали 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмас”-, дея жавоб қайтарганди. Ваҳоланки, ўша пайтда футболимиз афсонаси Россия чемпионатида “Алания” сафида учрашувларни тўлиқ ўтказаётганди. Айнан шу воқеадан сўнг Агамуродов терма жамоадан четлатилди. Нейтрал майдон, Уммонда кечган жавоб учрашувида ҳам футболчиларимиз қийинчилик билан уч очкони қўлга киртишганди.



Бир неча ойдан сўнг Юрген Гёде Равшан Ҳайдаровнинг ёрдамчисига айланди ва улар биргаликда термани Хитойдаги қитъа кубогига тайёрлашди. Буни қарангки, ушбу турнирда ҳам йўлимиздан Ироқ чиқди. Ўшанда ҳам Қосимовнинг фойдали ҳаракатлари Аниқроғи, жарима зарбасидан урган ажойиб голи эвазига ғалабага эришгандик.

ЖЧ-2006 саралаш босқичи.
18.02.2004. Тошкент. “Пахтакор” Марказий стадиони. 35000 томошабин.
Ўзбекистон – Ироқ – 1:1
Голлар:
Анвар Солиев 87 - Аҳмад Алвон 57.
Бош ҳакам: Суреш Сринисаван (Ҳиндистон)
Ўзбекистон: Алексей Поляков, Николай Ширшов, Бахтиёр Ашурматов, Александр Хвостунов (Миржалол Қосимов, 65), Асрор Алиқулов, Андрей Акопняц (Леонид Кошелев, 46), Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Виктор Карпенко, Владимир Шишелов (Анвар Солиев, 74), Максим Шацких.
Бош мураббий: Равшан Ҳайдаров.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика