UZ

Сўнгги янгиликлар

19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  0 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  0 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  14 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  1 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   8 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  7 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  17 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  3

Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган? Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?

Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг чиройли камбэкни ёдга оламиз

Тарихда миллионлар ўйинида бу кунда ажойиб баҳсларга гувоҳ бўлганмиз. Ҳусусан, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2006 саралаш босқичидаги энг ёрқин ва эсда қолган Қувайтга қарши кечган учрашуви кўпчиликнинг ёдидан чиқмаган бўлса керак. 

Германия яшил майдонларида бўлиб ўтиши кутилган мундиал саралашида терма жамоамизни уч нафар мураббий бошқаради. Булар Юрген Гёде, Равшан Ҳайдаров, Боб Хоутон. Гуруҳимиздан кучсиз бўлмаган жамоалар ўрин олганди. Саудия Арабистони, Жанубий Корея ва Қувайт. 

Биринчи турда Саудия Арабистони билан ўз майдонимизда дуранг ўйнагандик. Сўнгги дақиқаларда Анвар Солиев бизни мағлубиятдан қутқариб қолганди. Иккинчи турда сафарда даражаси бизникидан пастда бўлган Кувайтга 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраганмиз. Олдинда кутаётган Жанубий Корея билан икки баҳсда кониқрли натижа қайд этилмагач германиялик мутахассис Юрген Гёдега чиқиш эшиклари кўрсатилади. 

Равшан Ҳайдаров мураббий сифатида бошлаб тушган баҳсда Саудиядан йирик 0:3 ҳисобида мағлубият билан қайтганимиздан сўнг Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбарлари мураббийлик постига англиялик Боб Ҳоутонни тайинлашади.

Унинг олдига жамоани қутқариш вазифаси қўйилади. Хоутоннинг термадаги илк учрашуви Қувайт терма жамоаси билан ҳаёт-мамот жангига тўғри келганди. 

Ғалаба бошқа ҳар қандай натижа Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятини йўқотишга сабаб бўларди. Кучли босим ва ҳаяжон билан майдонга чиққан футболчиларимиз биринчи бўлимда ўз ўйинларини йўқотиб қўишади ва бу таблодаги ҳисобда ҳам акс этди. 16-дақиқада қувайтликлар етакчиси Бадир Ал Мутва, 31-дақиқада Башар Абдулазизнинг голларига 41-дақиқада Сервер Жепаров пенальтидан гол уриб жавоб қайтаради. Шу тариқа жамоалар танаффусга 1:2 ҳисоби билан йўл олишади. Иккинчи бўлимнинг 62 дақиқасида Максим Шацких ажойиб гол билан мувозанатни тиклайди. 76 дақиқада терма жамоамизнинг ўша вақтдаги “сеҳрли таёқча”си Анваржон Солиев ғалаба тўпини киритади,3:2. Мазкур муваффақият термамизнинг мундиал сари юришини давом эттиришга сабаб бўлади. 

Бироқ, плей-оффда Баҳрайн тўсиғидан ўта олмагандик. Амалдаги шартномага мувофиқ Хоутон истеъфога чиқарилади, кўплаб футболчилар терма жамоадаги фаолиятини якунлашади. Ислоҳотлар ва ўзгаришлар даври бошланади. Аммо, барча мухлислар ушбу баҳсни ўзгача хотирлашади. Чунки, бунда ўйинчилар ҳақиқий ирода кўрсатишганди. 

ЖЧ-2006 саралаши. 

Ўзбекистон – Қувайт 3:2 (1:2, 2:0)

17.08.2005. Тошкент. “Пахтакор” марказий стадиони. 40000 томошабин.

Бош ҳакам: Субҳиддин Солих

Голлар: Бадир Ал Мутва 16, Башар Абдельазиз 31, Сервер Жепаров 41, Максим Шацких 62, Анвар Солиев 76.

Ўзбекистон: Евгений Сафонов, Асрор Алиқулов, Февзи Давлетов(Марат Бикмаев), Алексей Николаев, Николай Ширшов, Темур Кападзе, Миржалол Қосимов, Виктор Карпенко(Владислав Кирян), Максим Шацких, Александр Гейнрих(Анвар Солиев)

Абдулазиз Искандаров тайёрлади


Видео. Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - КХДР 1:0 (тўлиқ томоша қилинг)         

Видео. Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 2:1 (тўлиқ томоша қилинг)         

Видео. Бир ўйин тарихи. Бақоевнинг бенефисига айланган баҳс ёхуд Ўзбекистон - Иордания 2:1

Видео. Бир ўйин тарихи. Сардор Рашидовни Осиёга танитган баҳс: Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика