UZ

Сўнгги янгиликлар

00:04Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 669 нафарга етди  0 23:54Пабло Сарабия: “ПСЖга пул учун келмаганман”  1 23:24Румменигге: “Санени ҳозир арзонроқ нархда сотиб олиш мумкин”  1 23:16"Футбол ретро талқинда" (25-сон)   10 22:56Зидан “Лейпциг” ҳимоячисини жамоага олиб келиш ниятида  0 22:44Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 641 нафарга етди  6 22:37Смоллинг «Рома»да қолмайди  0 21:55Италияда машғулот ўтказиш тақиқи 27 апрелгача узайтирилади  0 21:40Одил Аҳмедов Хитойдан юборган инсонпарварлик ёрдами Тошкентга етиб келди  9 21:35"Ростов" футболчилари коронавирус учун тест топширишмаган  1 21:10Рангник: "Милан" билан ҳеч қандай келишувим йўқ"  0 20:57"Барселона": "Клуб коррупцияга оид ҳар қандай айбловларни рад этади"  3 20:36"РБ Лейпциг" раҳбарияти Вернернинг жамоада қолишига ишонади  0 20:15Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бўйдор посбони Евгений Сафонов эсингиздами?  19 19:53Роберто Карлос Хожсонни кескин танқид қилди  0

Бир ўйин тарихи. Сардор Рашидовни Осиёга танитган баҳс: Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1 Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. Сардор Рашидовни Осиёга танитган баҳс: Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1

Юртимизда ички чемпионат баҳслари маълум муддатга тўхтатилгани сабабли терма жамоамизнинг тарихдаги энг ёрқин ўйинларини ёдга олишда давом этамиз.

 Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2015 йил Австралия мезбонлик қилган Осиё кубогидаги иштирокини чорак финалдаёқ якунлашга мажбур бўлганди. Аммо, ундан олдин гуруҳдаги сўнги учрашувда Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалаба чорак финал эшикларини очганди.

Бугун ушбу баҳс тафсилотлари ҳақида батафсил фикрлашамиз ва эсда қолган ёрқин лаҳзаларни яна бир бор кўриб чиқамиз.

Гуруҳдаги олдинги иккита беллашувда уч очко ишлаган футболчиларимизни учинчи турда фақат ғалабагина кейинга босқичга олиб чиқарди. Чунончи, рақиб саудияликлар ҳам ҳудди шундай ҳолатга тушиб қолганди. Биз биринчи турда КХДРни 1:0 ҳисобида таслим қилган бўлсак, Космин Аларио шогирдлари 5:1 ҳисобида кореяликлардан устун келганди. Баҳс шу томонлама ҳам аҳамияти ва даражаси юқори эди. Хитойга 1:2 ҳисобида имкониятдан бой бериб қўйиб аҳволимизни ўзимиз оғирлаштиргандик. Натижада мураббий таркибда катта ротатцияларни амалга оширди. Санжар Турсунов, Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Игорь Сергеев, Акмал Шораҳмедовлар бу гал захирада қолдирилди. Уларнинг ўрнига эса нисбатан ёшроқ таркиб майдонга тушди. Шуҳрат Муҳаммадиев, Сардор Рашидов, Жасур Ҳасанов, Баҳодир Насимов асосий таркибда ўйинни бошлади.
Сардорлик боғичи эса Одил Аҳмедовга топширилди. Рақиб сафида жисмонан бақувват футболчилар, хорижлик мураббийлар штаби ва махоратли ижрочилар йиғилганди. Салим Ал Довсарий, Муҳаммад Ал Шаҳлавий, Ёсир Ал Шаҳрони, Фаҳад Ал Муваллад ва бошқалар. Ўйиндаги илк гол мухлисларни узоқ куттирмади. Мусобақада давомида кашфиёт бўлиши куилаётган Сардор Рашидов олдинги ўйинларда ўзининг имкониятларини тўлиқ кўрсата олмаганди.

Ажойиб дриблинг ва тезликка эга Рашидов 2-дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Қанотда тўп ўз услубида бўйсиндирган ҳолда катта тезлик билан рақибнинг уч нафар футболчисини ортда қолдиради ва зарба беради. Тўп посбон Волид Абдулланинг оёқлари остидан ўтиб дарвоза тўридан жой олади. Одатда кучли жамоалар билан иккинчи рақам остида ўйнайдиган миллий жамоамиз шу куни биринчи рақам остида тўп тепади.

Қосимовнинг янги топилмаси “Насаф”даги ўйинлари билан танилган Шуҳрат Муҳаммадиев дебют учрашувини ўтказганига қарамасдан жуда илиқ таассурот қолдирганди. Ўз позициясида деярли ҳато қилмаганди. Биринчи бўлимда устунлик барча жабҳаларда футболчиларимиз томонида бўлди. Буни қуйидаги статистикадан ҳам билиб олиш қийин эмас.

Голлар: 1-0
Дарвоза томон зарбалар: 4-2
Дарвоза томон аниқ зарбалар: 2-0
Бурчак тўплари: 2-1
Аниқ тўп узатишлар: 71%-82%
Тўп билан муомала қилиш: 39%-61%
Тўп узатишлар сони: 201-303

Иккинчи бўлимда ҳотиржамликка берилган футболчилар саудияликлар томонидан жазоланади. Жарима майдончамиз ичида Виталий Денисов рақиб ўйинчисини қўполлик билан тўхтатиб қолади. Бош ҳакам барчамизга таниш Бенжамин Уильямс Нестеров дарвозаси томон пенальти белгилайди. Нуқатага яқинлашган Муҳаммад Ал Шаҳлавий зарбани аниқ ижро қилади ва ҳисобни тенглаштиради - 1:1.

Голдан сўнг тушкунликка тушиб қолмаган жамоамиз дарҳол босимни оширади ва ҳавфли ҳужумлар сонини оширади. Заҳирадан майдонга иккинчи ҳужумчи сифатида бўйдор ва гол ҳидини сеза оладиган Воҳид Шодиев майдонга тушгач ярим ҳимоячилар тўпни асосан Шодиев томон етакзишга ҳаракат қилишди. 70-дақиқада марказий ҳимоячи Шавкат Муллажонов қанотдан тўпни юқорилатиб олдинга узатади. Қулай вазиятни Воҳид Шодиев голга айлантиради - 2:1.

Бу ҳисоб қалтислигини билган футболчиларимиз ўйинни шу руҳда давом эттиришади. 79-дақиқа ўтиб бораётган пайтда Жасур Ҳасанов тезлик билан қанотдан ҳужумга ўтади ва марказдан ўзини таклиф қилган Рашидовга оширади. Дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борган Рашидов гол уриб барчасига нуқта қўяди - 3:1.

Аслида ундан олдин ҳам ҳисобни ошириш имконияти юзага келганди. Жарима майдончаси чизиғи устидан стандарт вазиятни амалга оширишга уриниб кўради. Бироқ, дарвоза тўрига бориб тушган тўпни ҳакам Уилямс ҳисобга олмайди.

Якунда Сардор Рашидов беллашувнинг энг яхши футболчиси деб эълон қилинади. Жанубий Кореяга қарши кечган баҳсда ҳам у жуда яхши ҳаракат қилганди. Шундан сўнг ўзбекистонлик иқтидорнинг ҳаридорлари кўпаяди. Унга Испания, БАА, Саудия Арабистони ва бошқа бир қатор кучли клублардан таклифлар олади. Ишонч билан айтишимиз мумкинки айнан Саудия Арабистонига қарши кечган ўйин уни оммага ва бутун қитъага танитди.


Саудия Арабистони – Ўзбекистон 1:3
Бош ҳакам
: Бенжамин Уилямс (Австралия)
Мельбурн. “Ректангулар" стадиони. 10872 томошабин.
Голлар: Ал Саҳлави 60 пенальти - Сардор Рашидов 2, 79, Воҳид Шодиев 71.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Шуҳрат Муҳаммадиев (Акмал Шораҳмедов, 86), Анзур Исмоилов, Шавкат Муллажонов, Виталий Денисов, Азизбек Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Жамшид Искандеров (Воҳид Шодиев, 66), Жасур Ҳасанов, Сардор Рашидов (Санжар Турсунов, 90), Баҳодир Насимов.





Видео. Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - КХДР 1:0 (тўлиқ томоша қилинг)         

Видео. Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 2:1 (тўлиқ томоша қилинг)         

Видео. Бир ўйин тарихи. Бақоевнинг бенефисига айланган баҳс ёхуд Ўзбекистон - Иордания 2:1

Рейтинг: +9   

Фикрлар

+8   
21 мар 16:34:21
piramida
Арабларни энг кучли хужумчиси жарохат олиб ўйинга туша олмаганди. Шундай бўлсада улардан нарса кутса бўларди. камига хакамни арабларга ёнбосгани билиниб турарди. Хакам паками билан мусобақадан чиқарворгандик.
+7   
21 мар 16:36:12
Мирик из Бухары
Сардор Рашидовди фойдаси хозир хам купчили футболчтлардан купрок тегади. Рашидов билан Яхшибоевдан тугри фойдаланса, любой командани кокиб ташаш мумкун.

Озодидаги Бакоев кахрамонга айланган уйинни жойланглар.

Хаммага байрам муборак !!!!
+6   
21 мар 18:21:44
Tahoe
Мен хозирги кунда Рашидовни терма жамоамизнинг унг канот хужумидаги енг кучли вингери деб биламан, Достон Хамдамовга хурмат саклаган холда. Абрамов Сардорнинг термага чакиришини биз мухлислар талаб киламиз!!!
Агар, у утган йили Саудияга карши уйнаганда бизга ёрдами купрок тегарди. Сардор хозир ажойиб формада.
+5   
21 мар 17:03:35
Maykl Diamond
2015-yil 18-yanvar, kechagidek esimda. Oʻsha bahsda termamiz shedevr oʻyin koʻrsatgandi. Kamiga bosh hakam Benjamin Uilyams rosa asabga tekkandi, oʻziyam...
+4   
21 мар 19:43:56
Tanish_Bilish
Rashidovni vaqtida qo'llab quvvatlab fransiyani Nantes klubiga jo'natishganda, hozir Fransiyada tanilgan bo'lardi. Lekin Sardorni hozir ham o'sha sergeevlardan ko'proq foydasi tegardi termamizga!
+4   
21 мар 18:39:44
Askarov Olim ota
Рашидовни термага чакириш керак катарда ажойиб голлар уряпти техника дриблинг жуда кучли майдонда узини жуда яхши хис килади ёш болаларда хаяжон бор Сардорни чакириш керак
+4   
21 мар 18:16:22
Red Hell
Eng yoqadgan o'yinlarimdan bittasi. Hakami bn birga arablarni chiqarib yuborganmiz. Umuman bo'magan bunaqasi oldin.
+3   
21 мар 17:10:42
Donyor Anjon
Essiz o'sha damlar o'zi uchar gilamlar
O'sha paytda kuchli beshlikda edik endi bulsa kuchli 10 likda raxmat senga babayan
+1   
22 мар 00:08:42
Davronbek Beshariq
Рашидов терма жамоада лооов этиб ёндиию учди... Шундан кейиин юлдузлик кассаллигига чалиниб , сунг пастга шунгиб гарк булдию йуколдии...
-4   
21 мар 18:50:21
Sardor Abubakirov
Oʻdha payt man jinni Rashidovni Axmedovdan ustun bilardim , keyin esa oʻzidan yulduzcha yasab olgan Rashidov tappa toʻxtadi. Rashidov faqat arablaga qarshi oʻyinda oʻynay olishi mumkin.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг