UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  50 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   10 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  2 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  4 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  1 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  28 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  9 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1

Бир ўйин тарихи. Бақоевнинг бенефисига айланган баҳс ёхуд Ўзбекистон - Иордания 2:1 Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. Бақоевнинг бенефисига айланган баҳс ёхуд Ўзбекистон - Иордания 2:1

Қатар мезбонлиги остида ўтказилган 2011 йилги Осиё кубоги Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳозирча тарихдаги энг яхшиси бўлиб турибди.

Боиси, аввалги турнирларда чорак финалдан ортга қайтган жамоамиз бу сафар ярим финал босқичига қадар етиб борди. Гарчи, кейинги икки беллашувда мағлуб бўлган бўлсакда якунда қитъанинг кучли тўрт жамоаси қаторидан жой олди. Демак, бугун бизга тарихий ғалабани тортиқ қилган Иордания билан ўйинни ёдга оламиз.

Вадим Абрамов шогирдлари гуруҳ босқичининг сўнги турида Хитой билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этган ҳолда биринчи ўрин билан чорак финалга чиқди. Рақиб Аднан Ҳамад бошчилигидаги Иордания терма жамоаси эди. Улар ҳам ҳудди биз каби гуруҳда етти очко тўплади. Фақат, иккинчи ўринни эгаллади. Ушбу ҳал қилувчи ва бир баҳсдан иборатлиги футболчиларга қўшимча масъулият юкларди. Боз устига ортга ҳеч қандай йўл йўқлиги сабаб икки жамоани фақат ғалаба қониқтирарди. Таркибда олдинги ўйинларга қараганда сезиларди ўзгаришларга қўл урилганини кўришимиз мумкин. Максим Шацких, Виктор Карпенко, Станислав Андреев, Олим Навкаровларнинг ўрни Санжар Турсунов, Саҳоб Жўраев, Улуғбек Бақоев, Шавкат Муллажонов, Жасур Ҳасановлар билан тўлдирилди. Қайсидир маънода рақиб учун кутилмаган таркиб десак ҳам бўлади.

Футболчилар учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан асосан эҳтиёткорликка урғу қаратишди. Биргина гол ўйинни буткул ўзгартириб юбориш ҳеч гапмаслигини билишарди. Бизнинг ҳужумларимиз Жасур Ҳасановнинг қанотидан уюштирилди. Жамоа Ҳасановнинг тезкорлигидан ва дриблингларидан унумли фойдаланиш пайида бўлишди. Айнан унинг тўп узатмалари иорданиялик ҳимоячиларни шошириб қўйди. Шунингдек Гейнрих бир қатор кескин вазиятларни голга айлантира олмади. Тенг курашлар остида ўтган биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Ғалабага бўлга иштиёқ ва хоҳиш терма жамоамизда кучли эканлиги яққол кўзга ташланди. 46-дақиқада Иордания терма жамоаси ўйинчиси Сервер Жепаровни қўполлик билан тўхтатиб қолинади. Стандартни Жепаровнинг ўзи амалга оширади, унинг заргарона узатмасини Улуғбек Бақоев боши билан голга айлантиради. Жарима майдончаси ичида ҳимоячилар ҳужумчимизни эътиборсиз қолдиришганди.

Қизиқ бир маълумот, Вадим Абрамов мусобақага тайёргарлик жараёнида Бақоевни якуний таркибга киритишни ўйламаган эди. Ўқув йиғин машғулотларида ўзини кўрсатган ва катта эҳтимол билан турнирга бориши кутилган Ярослав Крушельницкий жароҳат олади. Унинг ўрнини тўлдириш мақсадида тезкорлик билан таркибга ҳужумчи Улуғбек Бақоев таклиф қилинади. 2-рақам аслида Крушельницкий тегишли эди. Орадан уч дақиқа ўтгач таблодаги ҳисоб ўзгарди. Тўпни марказда назорат қилаётган Гейнрих қанотда тезлик билан кетаётган Жасур Ҳасановга оширади, у эса ўз услубида тўпни марказий ҳужумчи Бақоевга узатади. Махоратли форвард жамоадошининг пасини Амир Шафи қўриқлаётган дарвоза тўрига жойлаб қўйяди.

Ўйинчиларимизнинг икки голига 58-дақиқада Башар Бани Ёсин Игнатий Нестеров дарвозасини ишғол қилиб жавоб қайтаради. Бурчакдан оширилган тўпни посбонимиз қайтаришга муваффақ бўлади, қайтган тўпга эса Башар биринчи бўлиб етиб келади ва орадаги фарқни қисқартиради. Зарбани қайтаришда жароҳат орттириб олган Нестеровнинг ўрнига Темур Жўраев майдонга тушади. Гарчи, ушбу баҳсда тўп ўтказмаган бўлсада, Австралия ва Жанубий Кореяга қарши кечган ўйинларда ўз дарвозасидан тўққизта тўп олиб чиқади. Биз учун ярим финал эшикларини очган учрашув тўлақонли Бақоевнинг бенефисига айланган дея оламиз.


Ўзбекистон – Иордания 2:1
21.01. 2011. Доха. “Халифа” стадиони. 16073 томошабин.
Бош ҳакам:
Абдул Малик Башир (Сингапур)
Голлар: Улуғбек Бақоев 46, 49 - Башар Бани Ёсин 58.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров (Темур Жўраев, 62), Шавкатжон Муллажонов, Саҳоб Жўраев, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Санжар Турсунов, Жасур Ҳасанов (Станислав Андреев, 57), Александр Гейнрих (Анзур Исмоилов, 70), Улуғбек Бақоев.





Видео. Бир ўйин тарихи. Қатар - Ўзбекистон 0:2 (тўлиқ томоша қилинг)         

Видео. Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 2:1 (тўлиқ томоша қилинг)         

Видео. Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - КХДР 1:0 (тўлиқ томоша қилинг)         

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика