UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  1 22:16"Реал Мадрид"нинг "Бавария"га қарши бошланғич таркиби аниқ!  7 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  15 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1

Бир ўйин тарихи. 2008 йилги "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашуви, "Оскар"га лойиқ баҳс Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. 2008 йилги "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашуви, "Оскар"га лойиқ баҳс

Бир ўйин тарихи рукнидаги навбатдаги баҳс 2008 йил бўлиб ўтган "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашуви.

Сайтимиз асосчиларидан бири Нодирхўжа Юлдашев ўша баҳсни шундай ёдга олади:

“Бунёдкор” билан бўлиб ўтган 16-тур учрашувини ҳеч ким унутмаса керак. Александр Петров томонидан саҳналаштирилган триллерга "Оскар" мукофотини берса бўлади. Бу ўйин Петровнинг фаолиятидаги сўнггиси бўлди, уни ҳеч ким жазоламади. Шунчаки ўйиндан кейин, ўйинда бўлган вазиятларни ўзи учун таҳлил қилди. Вильянуэва шубҳасиз чемпионатнинг энг кучли ўйинчиси эди. Ўйин бошидаёқ Нестеров дарвозасини ишғол қилиб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйин тўлиқ тенг курашлар остида ўтди. “Пахтакор”нинг молиявий таъминотчилари бўлган, Раҳимовлар ўша куни ВИПда эмас, “Пахтакор”нинг оддий, ХБ сариқ футболкасини кийиб, бурчакда мухлислар учун ажратилган трибунада ўтириб кўрдилар. Бу ўша пайт учун “Челси” мухлисларининг Абрамович билан бирга ўтириб футбол кўришдек гап эди. 61-дақиқада ҳеч қандай қоида бузилмаса-да, Петров 11 метрлик жарима нуқтасини кўрсатди. Бир йил аввал “Пахтакор” сафида Ўзбекистон чемпиони бўлган Сервер Жепаров нуқта олдига яқинлашди. Игнатий Нестеров эса ўнг томонга тепилган тўп йўналишини топа олди.

Ҳисоб ўзгармай қолди. Зайниддин Тожиевнинг важоҳатини тасаввур қилиш қийин. Нима қилиб бўлса ҳам, тўпни дарвозага урса. Одил ўртани тозалаш билан банд. Магдеев қанотдан ҳужум уюштиради. Фабио Пинто деган футболчидан “еб қўйган”миз. Лекин шунга қарамай майдонга тушган. 77-дақиқада камбағални туя устида ҳам ит қопади дейишганидек, Анзур Исмоиолов қизил карточка олиб “Пахтакор”ни 10 киши қолишига сабаб бўлди. 90-дақиқада “Бунёдкор”ни ғалаба қозонишида ҳеч кимнинг шубҳаси қолмаган эди. Лекин ҳаётда мўжизалар содир бўлиб туради. Мен ҳам аллақачон “Пахтакор” захира ўриндиғига келиб бўлганман. Ўйинни тугатиб қўйиш учун майдонга қараб турибмиз холос. Ҳамма ўрнидан туриб олган. Бир пайт қанотдан Ислом Иномов рейд уюштирди ва тўпни жарима майдончаси ичига ташлади, Зайниддин Тожиев нима қилганини ўзи ҳам билмаса керак, қанотдан келган тўпни боши билан Зухуров дарвозасига жойлаб қўйди. Бутун стадион “портлади”! Бунақа ўйинни мен қайтиб кўрмадим. Фақат Ўзбекистон – Қувайт 3:2 ўйинини бу учрашувга солиштирса бўлади. Ҳакамнинг ҳуштаги энди ҳеч кимга қизиқ эмас эди. Захира ўриндиғидаги барча, ҳа барча майдонга, Тожиевни олдига чопди. Бу дурангни “Пахтакор”ни ўша пайтдаги футболчиларидан сўранг, керак бўлса чемпионликка алмаштириб юборадилар", - деб ёзади Нодирхўжа Юлдашев.





Видеони тақдим этгани учун сайтимиз мухлислари номидан Баҳодир Мирзаевга миннатдорчилик билдирамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика