Бильбаода Европа чемпионати-2020 ўйинлари ўтказилмаслиги мумкин

Alisher
8 апр 2021, 12:33
Бильбао Европа чемпионати-2020 ўйинларини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.

Испания футбол федерацияси Басклар Юртида коронавирус инфекциясига қарши қоидаларнинг амал қилиш имкониятига шубҳа билан қарамоқда.

Бильбао аҳолининг 60 фоизини 14 июнгача эмлаш талабини бажара олмаяпти, шу сабаб ўйинларни бўш стадионларда ўтказиш керак.

Олдинроқ Европа чемпионатининг барча мезбон шаҳарлари ўйинларни стадионларда мухлислар билан ўтказишга тайёрлиги айтилган эди.

Евро-2020 жорий йил 11 июндан 11 июлга қадар бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›