Биласизми? Сречко Катанец Тошкентда иккинчи бор ғалаба қозонди

Xayrulla Xoliqov
30 мар 2021, 21:18
Ўзбекистон - Ироқ ўртоқлик учрашувида меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Худди биз каби жаҳон чемпионати саралаш босқичининг тўхтаб қолган ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ироқ терма жамоаси кечаги баҳсда 1:0 ҳисобида зафар қучди. Хабарингиз бор, ҳозирда ушбу жамоани Сречко Катанец бошқармоқда. 

Қизиғи шундаки, словениялик мураббий Тошкентдан иккинчи бор ғалаба билан қайтди. Биринчиси расмий учрашув мақомида бўлиб, Катанец БАА термаси бош мураббийи сифатида юртимизга ташриф буюрганди. 

Бу воқеа 2010 йилнинг март ойида Ўзбекистон ва БАА миллий терма жамоалари ўртасидаги баҳсда рўй берган. Ўшанда Осиё Кубоги-2011 саралаш босқичидан ўрин олган учрашувда ҳам 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйгандик. 

90+3-дақиқада Султон Ал Менҳоли томонидан киритилган гол амирлик футболчиларига ғалаба келтирганди. Орадан 11 йил ўтиб Сречко Катанец яна ғалаба қозонишни уддалади, фақат бу сафар ўртоқлик ўйинида. 

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia