Биласизми? "Нефтчи" Виталий Левченко бошқарувида "Бунёдкор"га ҳали мағлуб бўлгани йўқ

Iskandarov Abdulaziz
28 окт 2023, 13:29
Водий жамоаларининг омадли юришини "Турон" Яйпанда бошлаб берган бўлса, кеча "Навбаҳор" "Сурхон"дан устун келиб байрамни давом эттирди.

Бугун "Андижон" ўз майдонида ОКМКни қабул қилса, "Нефтчи" Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлади. Эътиборли жиҳати шуки, фарғоналиклар Виталий Левченко бошчилигида "қалдирғочлар"га ҳали мағлуб бўлгани йўқ. Ўтган мавсум Олмалиқда кечган ўйинда "Нефтчи" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.  Бу йил Фарғонада ўтган дастлабки учрашувда дуранг (0:0) ва ғалаба (1:0) қайд этди.

Суперлига. 18-тур

"Бунёдкор" - "Нефтчи" 1:2 

8 сентябрь 2022 йил. Олмалиқ, ОКМК стадиони. 18:30

Гол: Дмитрие Побулич (пенальти) 11, Фозил Мусаев 45+3, 1:1, Мирзоҳид Ғофуров 51, 1:2


Ўзбекистон кубоги 1-тур

12.04.2023. Фарғона, "Истиқлол" стадиони

"Нефтчи" - "Бунёдкор" 0:0 


Coca Cola Суперлига, 10-тур

15.05.2023. Фарғона, "Истиқлол" стадиони

"Нефтчи" - "Бунёдкор" 1:0

Гол: Д.Туропов (А.Ғуломов) 83

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia