

Жамоа охирги марта миллий чемпионатда 25-турда сафарда "Қўқон-1912"ни мағлуб этиб қайтганди. Шундан сўнг бешта ўйин ўтказган олмалиқликлар тўрттасида мағлубиятга учрашди. Фарғонада "Нефтчи" билан 1:1 ўйнаган АГМК ўз майдонида "Насаф" ва "Қўқон-1912", сафарда эса "Қизилқум" ва "Сўғдиёна" клубларига имкониятни бой берди.
Шубҳасиз, АГМКнинг энг катта ютуғи Ўзбекистон Кубогида зафар қучгани бўлди. Аммо Суперлигада кетма-кет бешта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётгани жамоа мухлисларини хавотирга солади. Қолаверса, кейинги йил ОЧЛда ўйнайдиган жамоа Суперлигада хавфли зонага тушиб қолган.
АГМК навбатдаги турни сафарда "Насаф"га қарши ўтказади. Охирги турда эса ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилади.



