Бэйл финалдан кейин жамоадан кетиши мумкинлигини айтди

Mirjalol Normatov
27 май 2018, 10:48
ЕЧЛ финалининг энг яхши футболчиси Гарет Бэйл учрашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Асосий таркибга тушмаганимдан хафаман. Мен асосий таркиб учун лойиқ эдим. Барибир, захирадан тушиб ҳам жамоага ёрдам бера олдим. Фаолиятимдаги энг чиройли голни урдим, назаримда. Ғалабадан бахтлиман.

Кўпроқ ўйнашни, илк дақиқалардан майдонга тушишни истайман. Агентим билан ёзда бошқа клублардан тушаётган вариантлар ҳақида ўйлаб кўраман", - деди футболчи.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/uefa