

Журналист Санти Унанинг ёзишича, "Ал Ҳилол" португалияликни ўз рўйхатига киритган. Қайд этилишича, ҳозирча саудияликлар Силва бўйича "шаҳарликлар"га расмий таклиф билан чиқмаган.
Ярим ҳимоячи ўтган мавсумда 49 та ўйин ўтказиб, уларда бешта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди. Португалияликнинг инглиз гранди билан меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt Бернарду Силвани 38 млн еврога баҳоламоқда.



