"Бернабеу"да фантастик кечалар бўлиб туради", - Жуд Беллингем "Реал" камбэк қилиш ниятида эканини айтди
		
		15 апр 21:23
        Янгиликлар	
	 
				 
				"Бернабеу"да фантастик кечалар бўлиб туради", - Жуд Беллингем "Реал" камбэк қилиш ниятида эканини айтди
Жавоб учрашуви эртага, 16 апрель куни бўлиб ўтади. Жамоа футболчиси Жуд Беллингем эртанги ўйин олдидан ўз фикрлари билан бўлишди.
"Бернабеу"да доимо ажойиб муҳит ҳукм суради, у ердаги энергия юқумли. Биз буни ҳис қиламиз, бу биздаги энг яхши фазилатларни юзага чиқаради.
"Камбэк". Сўнгги ҳафта давомида бу сўзни миллион марта эшитдим. Бу бизни жуда руҳлантиради. Бу оқшом айнан "Реал" учун яратилган. Бошқа бирор муҳим нарса қўша олмайман.
Биринчи ўйиндагига қараганда анча яхшироқ ҳаракат қилишимиз шарт. Кўпроқ жонкуярлик кўрсатиш, тўп билан кўпроқ маҳорат намойиш этиш керак. Ўйлайманки, биз бор кучимизни ишга солмадик, лекин бундан ҳам кўпроғига қодир эканлигимизни биламиз ва буни эртага кўрсатмоқчимиз.
Биринчи ўйиндан кейин камбэк қилиш қийин, аммо жамоанинг ўзига бўлган ишончини кўрганингда, ўзингни барчасининг бир қисми деб ҳис қиласан. Бу нарса аввал тезда сени қамраб олади, вазиятда ўзингни анча ишончли ҳис қилишингга сабаб бўлади. Автобусда кетаётганимизда [Лондондаги ўйиндан сўнг] ҳозиргидек ҳис қилмасдик, лекин ўзимизга ишонган эдик."
Ўйинчилар бор кучлари билан ҳаракат қилишларига ишонишимиз керак. "Бернабеу"да фантастик кечалар бўлиб туради ва биз бундан ҳам кўпроғига эришишимизга ишонамиз. Биз аҳмоқ эмасмиз, балки ўз кучимизга ишонамиз. "Арсенал" аслида бизни ҳайратда қолдирмади. Жарима зарбалари билан боғлиқ вазият кутилмаган эди. Лондонликларда жуда кучли жамоа ва ажойиб мураббий бор," - деди Беллингем.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар