

"Реал"да нимадир хато бўлса бунда Бэйл айбдорга айланяпти, бу адолатсизлик. Агар унинг статистикасига эътибор берсангиз, у жорий мавсум 30та баҳсда 12та гол урган. Бэйл яхши футболчи, аммо негадир ҳамма уни айблаяпти.
Гаретнинг "Тоттенхэм"га қайтиши? Бу пулга боғлиқ савол. "Шпорлар" 100 млн. фунтдан ортиқроққа футболчи сотиб ололади деб ўйламайман. Аммо Бэйл - жаҳон даражасидаги иқтидор ва ҳар қандай клубда ўйнаб кетиши мумкин" - дейди Бербатов.



