Бензема: "Солари мавсум охиригача "Реал"ни бошқариши керак"

Aslanov Jasurbek
8 ноя 2018, 14:57
"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема жамоа бош мураббийи вазифасини вақтинча бажараётган Сантьяго Соларига баҳо берди.

"Солари ишлашда давом этса хурсанд бўлардим, у бизни тўлиқ қониқтирмоқда. Клуб жамоани бир-икки ой бошқариш учун мураббий таклиф қилади деб ўйламайман. Солари камида мавсум охиригача "Реал"да қолиши керак" - дейди Бензема.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона"га қарши баҳсдан бир кун ўтиб Хулен Лопетеги истеъфога чиқарилди ва Солари бош мураббий вазифасини вақтинча бажариб туриши эълон қилинди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca