Бензема Месси билан тенглашиб олди
23 сен 2019 22:05
Янгиликлар
Бензема Месси билан тенглашиб олди
Хабарингиз бор, кеча «Реал» Ла Лиганинг 5-тури доирасида сафарда «Севилья»ни минимал ҳисобда таслим қилди.
Баҳсда ягона бўлган голни мадридликлар форварди Карим Бензема урди. Мазкур аниқ зарба франциялик ҳужумчининг 2019 йилдаги 20-голига айланди ва у бу кўрсаткич бўйича «Барселона» сардори Лионель Месси билан тенглашиб олди.
Топ-5 биринчиликлари орасида жорий йилда урилган голлар бўйича етакчи «Манчестер Сити» аъзоси Серхио Агуэро (24 гол) ҳисобланади. Ундан кейинги ўринда эса Килиан Мбаппе (ПСЖ, 21) ҳамда Роберт Левандовски («Бавария», 21) турибди.
Ўхшаш янгиликлар
00:46
3:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда? 2
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар