

Бироз аввал Ноэль Бенземанинг Франция терма жамоаси сафидаги саргузаштлари якунланганини таъкидлаганди. Бунга жавоб Бенземанинг Twitter'даги расмий саҳифасида қолдирилди:
"Ноэль, ишонаманки, сиз мураббийнинг қарорларига аралашмайсиз. Билингки, халқаро майдондаги фаолиятимга мен, фақат мен чек қўя оламан. Агар сиз менинг терма жамоадаги фаолиятим якунланган, деб ўйласангиз, менга бошқа мамлакат шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини беринг. Шунда кўрамиз!".
Эслатиб ўтамиз, Бензема Франция терма жамоаси сафида сўнгги марта 2015 йил майдонга тушган ва ярим ҳимоячи Матье Вальбуэна шантажи билан боғлиқ можаролар сабаб терма жамоадан четлаштирилганди.



