Бензема: "Азар учун афсусдаман"

Alisher
16 мар 2021, 10:03
"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема жамоадоши Эден Азар ҳақида гапирди.

"Эденда "Реал"га ўтганидан сўнг жароҳатлар билан омади келмади. Афсусдаман, сабаби бу бизга ёрдам бера оладиган топ-футболчи.

У ҳам буларнинг барчасидан хурсанд эмас деб ўйлайман. Умид қиламанки, Эден имкон борича тезроқ майдонга қайтади, сабаби у бизга керак", - дейди Бензема.

Азар жорий мавсум "Реал" либосида 9та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: uefa.com