Бензема "Аталанта"га қарши ўйнамайди

Alisher
22 фев 2021, 18:00
"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема ЧЛ 1/8 финал доирасидаги "Аталанта"га қарши илк ўйинни ўтказиб юборади.

33 ёшли футболчи мушак жароҳати сабаб сафдан чиққан. Шу сабаб билан Бензема жамоанинг бугунги машғулотларини ҳам ўтказиб юборди.

Карим жорий мавсум Испания чемпионати доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 5та ассист қайд этди.

"Аталанта" ва "Реал" ўртасидаги илк ўйин чоршанба куни, яъни 24 февраль куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS