

"Реал" ҳужумчиси "Вильярреал"га қарши баҳсда (1:2) пенальтини голга айлантирди. Бу францияликнинг ЛаЛигадаги 227 голига айланди.
Бензема ва Ди Стефано Испания чемпионати тарихидаги тўпурарлар рўйхатида 6-ўринни бўлишиб туришибди. Улардан тепада Лионель Месси (472), Криштиану Роналду (311), Тельмо Сарр (251), Уго Санчес (234) ва Рауль (228) бор.



