

Маълум бўлишича, “Атлетико Мадрид” Фелиш учун 80 млн евро тўлашга тайёр бўлган. Бироқ бу маблағ “Бенфика” раҳбарларини қониқтирмаган. Фелишга айни дамда Европанинг кўплаб грандлари қизиқиш билдирмоқда. “Бенфика” эса уни 2019/20 йилги мавсумда ҳам клубда сақлаб қолишга уринмоқда. Футболчининг трансфери бўлса, 120 млн еврога баҳоланмоқда.



