

“Атлетико Мадрид” – “Арсенал” 1:1
Голлар: 44 - Виктор Йокереш, 56 - Хулиан Альварес
“Атлетико Мадрид”: 13. Ян Облак, 3. Маттео Ружери, 14. Маркос Льоренте, 18. Марк Пубиль, 17. Давид Ганцко, 20. Жулиано Симеоне (24. Робен Ле Норман, 46’), 6. Коке, 5. Жонни Кардозо (16. Науэль Молина, 88’), 22. Адемола Лукман, 7. Антуан Гризманн, 19. Хулиан Альварес (10. Алекс Баэна, 77’).
Захира: 1. Хуан Муссо, 31. Сальви Эскивель, 15. Клеман Лангле, 32. Хавьер Боньяр, 34. Хулио Диас, 4. Родриго Мендоса, 11. Тьяго Альмада, 21. Обед Варгас, 9. Александр Сёрлот.
“Арсенал”: 1. Давид Райя, 2. Вильям Салиба, 6. Габриэл Магальяйнс, 5. Пьеро Инкапье, 4. Бен Уайт (3. Кристьян Москера, 86’), 41. Деклан Райс, 36. Мартин Субименди, 8. Мартин Эдегор (10. Эберечи Эзе, 58’), 11. Габриэл Мартинелли (19. Леандро Троссард, 68’), 14. Виктор Йокереш (9. Габриэл Жезус, 69’), 20. Нони Мадуэке (7. Букайо Сака, 69’).
Захира: 13. Кепа Аррисабалага, 35. Томми Сетфорд, 33. Риккардо Калафьори, 49. Майлз Льюис-Скелли, 89. Марли Сэлмон, 16. Кристиан Нёргор, 56. Макс Доумен.
Огоҳлантиришлар: 78 - Давид Ганцко
90+7. Ўйин якунланди!
90+4. Молинанинг ўта кучли зарбаси бироз ноаниқ бўлди!
90. Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.
89. Райснинг узоқ масофадан берган зарбаси аниқ бўлмади.
87. Москеранинг зарбасини Облак қайтариб юборди!
85. Троссарднинг зарбаси “Атлетико” футболчиларидан ўтмади.
81. Пенальти бекор қилинди, ўйин давом этади!
79. Ҳолат ВАРда кўрилмоқда. Бош ҳакам ўзи мониторда кўрмоқда.

78. Пенальти, “Атлетико” дарвозаси томон! Эзега нисбатан қўполлик ишлатилди!
77. Альварес ўзини ноқулай ҳис қилди майдонда, у алмаштирилмоқда.
74. Лукман дарвозага жуда яқин масофадан зарба берди, Райя тўпни қайтарди!
70. “Арсенал” бирйўла учта ўзгаришни амалга оширди, буёғига ўйин янада қизиши аниқ.
65. Лукманнинг дарвоза томон тепган тўпи осмон-у-фалакка йўл олди.
64. Альварес бурчак зарбасидан узатма эмас, дарвозага зарба берди ва Райя қайтариб юборди.
63. Гризманндан кетма-кет иккита зарба!!! Биринчиси дарвоза тўсинига тегди, ҳужум давом этди ва тўп яна Антуанга келди, иккинчи зарбаси дарвозага бормади. Даҳшат!
59. Кураш бошланиб кетди, аллақачон. Майдон марказида фоллар кўпаймоқда.
57. Ҳисоб тенглашди, ҳар икки гол ҳам пенальтидан урилди. Ҳаммаси қайтадан бошланади!

56. ГОЛ! Алварес пенальтидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди!
55. Пенальти, “Арсенал” дарвозаси томонга энди!
54. Льорентенинг зарбасидан сўнг тўп “Арсенал” футболчисининг қўлига тегди, ҳолат ВАРда кўрилмоқда.
53. Зўр вазият! Алварес Лукманга яхши пас берди, унинг зарбасини Райя қайтарди, Гризманн қайтган тўпга зарба берди, бу сафар ҳимоячи тўпни қайтариб юборди!
49. Алварес чамаси 30 метрлардан қўйилган жарима зарбасидан зарба берди, аммо бироз ноаниқ бўлди.
46. Иккинчи бўлим бошланди!
Дастлабки бўлимдан кейинги статистика:
Тўп назорати - 48% - 52%
Дарвоза томон забарлар - 5 - 6
Аниқ зарбалар - 1 - 1
Бурчак зарбалар - 1 - 1
Узатмалар аниқлиги - 80% - 90%
Сейвлар - 0 - 1
45+2. Биринчи бўлим якунланди.
45+1. Ружеринг ҳаволатиб узатган тўпни Лукман бош билан зарба берди, бироқ ноаниқ.
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
45. Ҳисоб очилди, энди ўйин очилиб кетармикин? Катта эҳтимол буни 2-бўлимда кўрамиз.

44. ГОЛ! Йокереш пенальтидан ҳисобни очди! Виктор ўзига ишлаган жаримани, ўзи аниқ амалга оширди!
42. Пенальти, “Атлетико” дарвозаси томон! Йокерешга нисбатан қўполлик ишлатилди!
42. Жулиано ўнгдан олдинга юриш қилиб тўпни марказга узатди, тўп Алваресга келиб тушди, у эса тўпни ўзига тўғрилаомқчи бўлиб, узоқлаштириб юборди.
38. Жамоалар ўзидан кутилган - ортиқча фаолликсиз, ҳужумларга бой бўлмаган ўйинни намойиш этишмоқда.

35. Мазкур учрашувни бевосита стадиондан туриб Испания Қироли Филипп VI кузатиб бормоқда.
30. Мадуэкенинг узоқ масофадан берган кучли зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди.
21. Йокерешнинг бурни қонаб кетди, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
15. Йокереш қарши ҳужумга қочиб кетди, тўпни марказга - Эдегорга узатди, унинг тепган тўпини мадридликлар вакили қайтариб юборди!
14. Алваресдан зўр зарба, Райядан ажойиб сейв! Яхши вазият кўрдик, ниҳоят!
11. Ўйиннинг дастлабки декадаси якунига етди. Ҳозирча айтарли хавфли вазият кўрмадик.
6. “Арсенал”дан дастлабки зарба: Инкапьенинг зарбаси шериги Мантинеллига тегиб, майдонни тарк этди.
1. Илк дақиқаларданоқ майдон эгалари фаол, ҳужум якунига етмай қолди.
1. Ўйин бошланди!
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Европа Чемпионлар Лигасининг 1/2 финал босқичидан ўрин олган “Атлетико Мадрид” – “Арсенал” учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



