ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико Мадрид"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!

6 май 2026, 01:55
Европа Чемпионлар Лигасининг 2025/2026-йилги мавсуми ярим финал жавоб баҳси якунланди.

“Арсенал” — “Атлетико Мадрид” 1:0 (Биринчи ўйин - 1:1)

Голлар: 44 - Букайо Сака

“Арсенал”: 1. Давид Райя, 2. Вильям Салиба, 6. Габриэл Магальяйнс, 4. Бен Уайт, 33. Риккардо Калафьори (5. Пьеро Инкапье, 58’), 49. Майлз Льюис-Скелли (36. Мартин Субименди, 74’), 41. Деклан Райс, 19. Леандро Троссард (11. Габриэл Мартинелли, 83’), 14. Виктор Гёкереш, 10. Эберечи Эзе (8. Мартин Эдегор, 58’), 7. Букайо Сака (20. Нони Мадуэке, 58’).

Захира: 13. Кепа Аррисабалага, 35. Томми Сетфорд, 3. Кристьян Москера, 16. Кристиан Нёргор, 56. Макс Доумен, 9. Габриэл Жезус, 29. Кай Хаверц.

“Атлетико Мадрид”: 13. Ян Облак, 14. Маркос Льоренте, 18. Марк Пубиль, 17. Давид Ганцко, 3. Маттео Ружери, 24. Робен Ле Норман (9. Александр Сёрлот, 57’), 6. Коке, 22. Адемола Лукман (16. Науэль Молина, 57’), 20. Жулиано Симеоне (5. Жонни Кардозо, 57’), 7. Антуан Гризманн (10. Алекс Баэна, 66’), 19. Хулиан Альварес (11. Тьяго Альмада, 67’).

Захира: 1. Хуан Муссо, 2. Хосе Хименес, 15. Клеман Лангле, 34. Хулио Диас, 32. Хавьер Боньяр, 4. Родриго Мендоса, 21. Обед Варгас.

Огоҳлантиришлар: 81 - Марк Пубиль, 90+2 - Диего Симеоне (“Атлетико” бош мураббийи), 90+3 - Микел Артета (“Арсенал” бош мураббийи), 90+4 - Коке, 90+5 - Кепа Аррисабалага (майдон четида)

🕛 90+6. Ўйин якунланди! “Арсенал” - финалда!

🟨 90+4. Икки жамоа бош мураббийларига сариқ карточка кўрсатилди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди! Даҳшатли 5 дақиқа кутмоқда бизни!

89. Баэна узоқ масофадан кучли зарба берди, бироқ ноаниқ бўлди.

86. Баэнанинг узатмасидан сўнг Сёрлот қулай вазиятга чиқди, аммо тўпга зарба бера олмади…

86. Райс бурчак зарбасидан тўпни Габриэлга узатди, бироқ у бош билан зарба беролмади.

81. Энди эса Маркус зарба берди ерлатиб, бу сафар Давид тўпни ушлаб олди.

80. Льорентенинг ҳаволатиб берган узатмасини Райя қайтариб юборди.

77. Сёрлот тушгач мадридликларда ҳаводан ўйнаш кўпайди, аммо “тўпчилар” ҳам иккинчи қаватда фаол.

76. Гёкерешнинг узоқдан тепган тўпи анчагина ноаниқ кетди.

69. Уайтнинг ерлатиб берган зарбаси ноаниқ бўлди.

67. Диего Симеоне бутун ҳужум чизиғини ўзгартириб, майдонга янги кучларни ташлади. Даҳшатли ўзгаришлар.

66. Инкапьенинг чап қанотдан ажойиб узатмасини Гёкереш дарвозага аниқ йўллай олмади…

60. Эдегорнинг кучли зарбаси ноаниқ бўлди.

58. Иккала жамоадан бир вақтни ўзида учтадан ўзгариш амалга оширилди. Буёғига ўйин ҳам мутлақо ўзгариши керак.

56. Гризманнинг зарбасини Райя қайтарди! Қайтган тўпга Пубил етиб келолмади…

54. Райс қарши ҳужумга қочиб кетиб, тўпни Гёкерешга узатди, унинг зарбаси эса кучсиз бўлди.

52. Габриэл Симионени йиқитган бўлиш мумкинлик ҳолати ВАРда кўриб чиқилди, аммо пенальти йўқ, деб топилди.

51. Даҳшат! Жулиано рақиб хатосидан сўнг бўш қолган дарвоза олдида қолди, бироқ зарба бера олмади…

47. “Атлетико”дан фаол старт, жамоа ҳужумлар уюштиришни бошлаб юборди.

🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди.

📊 Биринчи бўлимдан кейинги статистика:

Тўп назорати - 68% - 32%

Дарвоза томон зарбалар - 7 - 2

Аниқ зарбалар - 2 - 0

Бурчак зарбалар - 3 - 0

Узатмалар аниқлиги - 89% - 79%

Сейвлар - 0 - 1

🕘 45+2. Дастлабки бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

Гёкереш яхши вазиятга чиқиб бориб тўпни марказга узатди, Троссард бироз кутиб қолиб зарба берди, Облак қайтарди, сўнг Сака келиб тушган тўпни дарвозага йўллаб, гол урди!

gettyimages-2274689629-2048x2048.jpg

⚽️ 44. ГОЛ! Сака ҳисобни очди!

43. Сал қолса Хулиан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, аммо Салиба яхши ҳаракат қилиб, бунга имкон бермади.

36. Яна зарба Райсдан, бу сафар тўпни Льоренте қайтарди.

35. Райснинг зарбаси рақиб футболчисига тегиб йўналишини ўзгартирди, бурчак зарбаси “Арсенал”да.

33. Габриэлнинг зарбаси рекошетга учраб, Облакнинг қўлига бориб тушди.

29. Льоренте! “Атлетико”дан яхши ҳужум, Маркуснинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.

23. Биринчи бўлимнинг тенг ярми ортда қолди, ҳозирча ўта хавфли ҳужум кўрмадик.

19. Габриэлнинг узоқдан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

17. Бурчакдан узатилган тўп Сакага келиб тушди, унинг зарбаси ноаниқ бўлди.

12. Яхши ҳужум меҳмонлардан: Жулианонинг зарбасини Райс бартараф этди.

11. Гризманнинг ҳаволатиб берган узатмаси манзилли бўлмади.

9. Калафьорининг узоқ масафадан йўллаган зарбаси аниқ бўлмади.

8. Жулиано ўнгдан ёриб кириб тўпни Алваресга узатди, унинг зарбаси ноаниқ бўлди.

5. Тўп назорати майдон эгаларида, ўйин бошланиши биланоқ ҳужумлар бўлмади, ҳозирча сокинлик.

🕛 1. Ўйин бошланди!

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни ЕЧЛ ярим финал жавоб баҳси - “Арсенал” — “Атлетико Мадрид” учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia