Бьелса АПЛга қайтиши мумкин
12 ноя 2022 16:30
Янгиликлар
Бьелса АПЛга қайтиши мумкин
Аргентиналик мутахассис Марсело Бьелса фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш имкониятига эга.
"The Athletic" нашри хабарига кўра, унинг хизматларига "Борнмут" қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 67 ёшли мураббийнинг сўнгги иш жойи АПЛнинг яна бир вакили "Лидс" бўлган. "Товуслар" февраль ойида жамоанинг ёмон натижалари туфайли Бьелсани ишдан бўшатишган.
Ўтказилган 14 ўйиндан сўнг "Борнмут" 13 очкога эга ва АПЛ мусобақа жадвалида 17-ўринда бормоқда. "Қизил-қоралар" навбатдаги учрашувини ўз майдонида "Эвертон"га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
14:04
Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин" 18
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Фикрлар