UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  2 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  14 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  15 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3

⚡️ Белотти vs. Шомуродов Янгиликлар

⚡️ Белотти vs. Шомуродов

Ўтган ёз Андреа Белотти эркин агент сифатида “Рома”га келиб қўшилди ва 1+2 кўринишида шартнома имзолади.

Албатта, мазкур трансфер ўзбекистонлик мухлисларга маъқул келмагани аниқ. Чунки, Шомуродов энди нафақат Тэмми Абрахам, балки, Белотти билан ҳам асосий таркиб учун курашишига тўғри келарди. Бундан ташқари, клуб 27 ёшли ҳужумчини қўйиб юборишни хоҳламади ва мавсум давомида режаларига уни ҳам киритгани хабар қилинганди. Аммо Элдор ҳозиргача клуб либосида ҳали бирорта ҳам ўйинни асосий таркибда бошламади. Балки, у А Сериянинг бошқа клубига ўтиб кетгани яхшимиди?

Жозе Моуринью ўзи учун "ёқимтой" бўлган италияликка кўпроқ имкон бермоқда. Хўш, у бу ишончни оқлай оляптими ўзи?

Келинг, Белотти ва Шомуродовнинг жорий мавсумдаги статистикасига эътибор қаратамиз.

Андреа Белотти, 28 ёш

Умумий 14 та учрашувда (6 та асосий, 8 таси захирадан) майдонга тушди ва фақатгина битта ўйинда (ХИК – “Рома” 1:2) захирада қолдирилди;

Иккита гол урди – ХИК (3:0) ҳамда “Бетис” (1:1) билан ўйинда;

Белотти ўйнаган баҳсларнинг 8 тасида “бўрилар” ғалабага эришди, 5 тасида ютқазди ва бир марта дуранг ўйнади;

Майдонда умумий 610+ дақиқа ҳаракат қилди.

А Сериядаги расмий статистикаси:

Умумий паслари – 63 та (71 фоиз аниқ);

Ҳужум яратилган паслар – 6 та;

Ўртача майдонга босиб ўтган йўли – 6 км;

Энг юқори тезлиги соатига 33,12 км;

Дарвоза томон аниқ зарбалари – 4 та;

Ноаниқ зарбалар – 1 та;

Унга нисбатан фол ишлатилган – 8 марта;

У қўполлик ишлатган – 7 марта.

Элдор Шомуродов, 27 ёш

Умумий 7 та учрашувда қатнашди ва барчаси захирадан майдонга тушди. 11 та ўйинда қайдномадан жой олди, аммо баҳсда иштирок этмади – 4 таси Европа Лигаси, 7 таси А Серияда;

Мавсумдаги ягона голини “Лудогорец”га қарши (1:2) ўйинда айнан Белоттининг ўрнига захирадан тушиб, уришга эришди;

Элдор қатнашган ўйинларнинг 3 тасида римликлар ғалаба қозонган ва 4 тасида имконият бой берилган;

Майдонда умумий 91+ дақиқа (!) ҳаракат қилган.

А Сериядаги расмий статистикаси:

Умумий паслари – 20 та (85 фоиз аниқ);

Ўртача майдонга босиб ўтган йўли – 2 км;

Энг юқори тезлиги соатига 32,22 км;

Дарвоза томон аниқ зарбалари – 1 та;

Ноаниқ зарбалар – 2 та;

Унга нисбатан фол ишлатилган – 1 марта.

+БОНУС

Ўзбекистонлик футболчи бўлгани учун Шомуродовни кўпроқ ўйнашини хоҳлаётгандек кўринаётгандирмиз, аммо октябрь бошида EA Sports компанияси ФИФА 23 симуляторида ҳафта рамзий жамоасига ҳамюртимизни ҳам киритди ва унинг халқаро майдондаги (Коста Рика – 1:2 ва Камерун – 1:1 билан ўртоқлик ўйинларида) иштирокини юқори баҳолаб, рейтингини кўтариб қўйганди.

“WhoScored” статистик портали жорий мавсум ҳисоб-китобига кўра эса Элдор ўртача 6,19 баллга, Белотти 6,37 баллга баҳоламоқда.

Хулоса ўзингиздан…


Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика