Беллингем Роналдунинг рекордини такрорлади

Оқил Абдубарноев
21 сен 2023, 19:25
"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Ла Лига ва Чемпионлар лигасидаги дебютида гол урди.

Англиялик футболчи кеча ЕЧЛ доирасида "Унион Берлин" дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига ғалаба туҳфа этди.

Шу тариқа, Беллингем XXI асрда "Реал Мадрид" таркибида Ла Лига ва Чемпионлар лигасидаги дебютида гол урган 4-футболчига айланди.

Аввалроқ Криштиану Роналду (2009), Иско (2013) ва Марко Асенсио (2016) шундай натижа қайд этганди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Opta