UZ

Сўнгги янгиликлар

04:01Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  3 03:50Яқиндагина ЕЧЛни тарк этган "Ювентус" энди Италия кубоги билан ҳам хайрлашди  0 03:25Испания кубоги. "Реал Мадрид" ярим финалнинг илк баҳсида "Реал Сосьедад"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди   4 03:20АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни мағлуб этди ва жадвалдаги етакчилигини янада мустаҳкамлади  12 02:50АПЛ. "Арсенал" яна очко йўқотди, "Манчестер Юнайтед" иродали ғалаба қайд этди  18 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди  54 00:17Винисиус илк марта "Реал"ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушади  2 22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  6 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  12 21:47Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларга мезбонлик қиладиган саккиз мамлакатни эълон қилди  0 21:22Виктор Осимхен "Манчестер Юнайтед"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  1 20:57Моуринью "Галатасарой"ни ирқчиликда айблагани учун судга бериши мумкин  0 20:31Сергей Чигодаев бошчилидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг бугунги машғулотларидан суратлар  6 20:16Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  0

Бельгия Руминияни мағлуб этди ва турнирдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Гуруҳдагиларнинг барчасида учтадан очко бор Янгиликлар

Бельгия Руминияни мағлуб этди ва турнирдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Гуруҳдагиларнинг барчасида учтадан очко бор

Евро-2024 "E" гуруҳи 2-тур доирасидаги Бельгия — Руминия ўйини якунланди.

Бельгия - Руминия 2:0 

Гол: 2 - Юри Тилеманс (Лукаку), 80 - Кевин де Брюйне (Кун Кастельс)

Бельгия – Кастельс, Кастань, Вертонген, Фас, Теате (Дебаст, 77), де Брюйне, Тилеманс (Мангаля, 72), Онана, Лукебакио (Троссард, 56), Доку (Карраско, 72), Лукаку.

Румыния – Ницэ, Рациу (Сореску, 90), Буркэ, Дрэгушин, Банку, Станчу, Марин, Марин (Олару, 68), Ман, Дрэгуш (Алибек, 81), Михэилэ (Хаджи, 68).

Огоҳлантириш:
Лукебакио (35), Банку (59), Марин (65).



ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди. Шу тариқа, "E" гуруҳидаги барча жамоаларда учтадан очко бўлмоқда. Ҳал қилувчи турда, Украина Бельгияга қарши баҳс олиб борса, Руминия Словакия билан ўйнайди

89. Афсус, афсус ва яна афсус. Лукаку навбатдаги ажойиб имкониятдан фойдалана олмади, бироқ унинг зарбасини яна дарвозабон қайтарди

85. Руминияликларда навбатдаги ажойиб ҳужум, бироқ бугун омад улардан очиқчасига қочмоқда

82. Троссард дарвозабон билан деярли бирга бир чиққанди, бироқ «Арсенал» ҳужумчиси зарба бериш ўрнига пас берди, узатмани эса руминиялик ҳимоячи қайтарди

80. ГОООЛ. Кевин де Брюйне ҳисобни ўзгартирмоқда

79. Руминия яхши имкониятга эга бўлиши мумкин эди, бироқ Янис Хаджи офсайда экан

77. Ўзгариш: Артур Теате ўзини захирага олишларини сўради ва Тедеско унинг ўрнига Зено Дебастни туширди

75. Учрашув темпи бироз тушгандек, ҳар икки жамоанинг ҳаракатлари секинлашди

68. Кастельс бекорга Куртуанинг ўрнига Европа чемпионатига келмаганини исботлашга интилмоқда. Ман дарвозабон билан бирга бир чиқди ва унинг зарбасини дарвозабон қайтарди

66. Руминия дарвозабонининг ҳисобига яна битта сейв ёзиб қўйиш мумкин. Лукакунинг зарбасини дарвозабон қайтарди

65. Гол бекор қилинди. Лукаку офсайдда қолиб кетган экан, бельгиялик ҳужумчи учун озгина одам хафа бўлишни бошламоқда

63. ГОООЛ. Лукаку ниҳоят гол урмоқда. Ассист эса Кевин де Брюйне

60. Охири Руминия терма жамоаси аъзолари ҳам огоҳлантирилди. Никушор Банку майдон марказидаги қўполлиги учун огоҳлантирилди

57. Михайланинг бугунги зарбаларига аниқлик етишмаяпти. Унинг навбатдаги зарбаси ҳам осмонлар учиб кетди

56. Ўзгариш: Лукебакионинг ўрнига Троссард майдонга тушди

55. Кевин де Брюйнедан навбатдаги ажойиб зарба ва яна Руминия дарвозабонидан сейв

52. Бельгия сардоридан ажойиб зарба, бироқ унинг супер зарбасига озгина аниқлик етишмади

51. Докунинг узатмасига Лукаку етиб кела олмади. Бельгия иккинчи бўлимдаги илк ҳужумини ташкил қилди

48. Валентин Михайла зарбадан бошқа барчасини ажойиб тарзда амалга оширди, унинг зарбаси жуда ноаниқ чиқди

46. Иккинчи бўлимнинг бошида фаол старт билан бошлашди. Деннис Маннинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

45. Андрей Буркэнинг боши билан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ чиқди

43. Кевин де Брюйне дарвозабон билан деярли бирга бир чиққанди, бироқ унинг зарбаси жуда секин чиқди

38. Кевининг бурчакдан узатган тўпи Лукакунинг олдидан ўтиб кетди ва Руминия термаси қарши ҳужум ташкил қилди, бироқ дарвозабон ўз ўрнида

35. Огоҳлантириш: Доди Лукебакио учрашувдаги биринчи сариқ карточка муаллифига айланди. Унинг «Евро»даги сариқлар сони иккитага етди ва бельгиялик футболчи Украинага қарши учрашувни ўтказиб юборади

31. Бурчак зарбасидан сўнг Докунинг ўзи тўпни олди ва зарба йўллади, Руминия дарвозабонидан навбатдаги супер сейв

30. Доку қанотда яхши ҳаракат қилди ва жамоаси учун навбатдаги бурчак зарбасини ишлаб берди

24. Руминияликлар тезкор қарши ҳужумга ўтганди, бироқ зарбани ҳимоячилар қайтаришмоқда

21. Валентин Михайланинг узоқдан йўллаган зарбаси жуда узоқларга кетди

19. Доди Лукебакионинг супер зарбасига жавобан Флорин Ницэ супер сейв билан жавоб қайтарди. Бугунги баҳсда ҳам Бельгия термасида жуда кўп имкониятлар бўлмоқда. Ҳозирча улар биттагина гол уришди



13. Лукаку Ҳусанов услубида танаси билан рақибни «учириб» юборди ва зарба йўллади, бироқ бошқа бир ҳимоячи тўпни бурчакка чиқариб юборди

11. Доку қанотдан кириб борди ва тўпни Тилемансга узатди, бу сафар ҳам «Астон Вилла» аъзосига тепиш имкони берилмоқда. Ҳозирча руминлар айнан шу ярим ҳимоячини ёпишда қийинчиликка учрашумоқда

10. Дастлабки беш дақиқа жамоалар жуда фаол ҳаракат қилишди, ҳозирга келиб эса аста секин тактик футбол бошланмоқда

5. Раду Драгусиннинг боши билан йўллаган аниқ ва хавфли зарбасини Бельгия дарвозабони қийинчилик билан бурчакка чиқариб юборди

2. ГОООЛ. Бельгияликлар ўтган учрашувдаги хатолардан тўғри хулоса чиқарганга ўхшайди. Лукакудан ажойиб ассист ва Юри Тилеманс ажойиб гол

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ !

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика