Бекхэм клуби "Интер Майами"га бир йўла "Реал"нинг икки юлдузини жалб қилмоқчи

Alisher
11 янв 2020, 10:46
"Интер Майами" MLSдаги дебютга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоа хўжайини Дэвид Бекхэм "Реал"нинг икки ўйинчисини кўз остида олиб қўйган.

Америка клуби "қироллик клуби" хавбеклари Лука Модрич ва Гарет Бэйллар билан шартнома имзоламоқчи.

Хорватиялик футболчининг "қаймоқранглилар" билан тузган шартномаси шу йилнинг июнь ойида, уэльслик футболчининг шартномаси эса 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, "Интер" MLSдаги дебютини 22 февраль куни "Даллас" жамоасига қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: El Desmarque

Сўнгги янгиликлар

Барча ›