

"Ростов" устози Валерий Карпин 28 ёшли ўйинчининг қарорини қўллаб-қувватлади. Бундан ташқари Хорен Байрамян Россия Премьер-лигасида легионер саналмайди.
Арманистонда туғилган хавбек бундан олдин Россия ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида тўп тепган, аммо бош жамоага чақирув олмаган.
Байрамян жорий мавсум Россия чемпионати доирасидаги 25та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 4та ассист қайд этди.



