

Диего Симеоне шогирдлари жорий мавсум ҳисобидан иккинчи марта мағлубиятга учради. Мадрид клуби 11 та ўйиндан бери мағлубият нима эканлигини билмай келаётганди. “Реал Сосьедад”дан қабул қилинган мағлубиятдан сўнг “Атлетико” барча мусобақалар доирасида 7 та дуранг қайд этиб, 4 та ўйинда ғалаба қозонганди.
4-турдан сўнг “Атлетико” ўз гуруҳида 7 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. 10 очкоси бор “Ювентус” эса муддатидан аввал плей-оффга чиқди.



