UZ

Сўнгги янгиликлар

10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  1 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  12 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  4 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  16 07:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  2 07:33Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  1 07:04Об-ҳаво сабабли 30 дақиқа учрашувда тўхталиш бўлган “Пачука“ — “Ред Булл Зальцбург“ учрашуви якунланди  0 04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  4 04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  2 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  118 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  3 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  2 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0

Бахтиёр Қамбаралиев: “Бугун “Локо” ютса чемпионлик сўнгги турда ҳал бўлади, акс ҳолда “Пахтакор” чемпион!” Янгиликлар

Бахтиёр Қамбаралиев: “Бугун “Локо” ютса чемпионлик сўнгги турда ҳал бўлади, акс ҳолда “Пахтакор” чемпион!”

Таниқли собиқ ҳимоячи Бахтиёр Қамбаралиев бугун бўлиб ўтадиган “Локомотив” – “Пахтакор” ўйини олдидан фикрларини билдирди.
- Бахтиёр ака, бугун чемпионатнинг марказий ва шу билан бирга чемпионликни ҳал қилувчи ўйини олдидан нима дейсиз?
- Бугунги об-ҳавонинг ноқулайлиги сабабли майдон ҳолати ҳам яхши бўлмайди. Бу нарса ўйинга салбий таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Менимча ўйин дуранг билан интиҳо топса керак. Лекин ҳар икки жамоага ҳам очко керак. “Пахтакор”нинг захира ўйини борлиги улар учун катта пльюсдир.

- Ҳисоб қандай бўлишини тахмин қиляпсиз?
- 1:1 бўлса керак. Ҳар икки жамоа тенг кучга эга. Буни илгари ҳам суҳбатларимизда айтгандим. Лекин кўп нарса бугун аниқ бўлади. Чемпионлик менимча чемпионат охирига қадар давом этса керак. “Локомотив” бугун ютса барибир чемпионлик масаласи сўнгги турда аниқ бўлади. Аксинча “Пахтакор” ютадиган бўлса, “шерлар”ни чемпион деб ҳисоблайверинг. Яна ким билади дейсиз. Бу – футбол. Унда ҳамма нарса рўй бериши мумкин.

- Бугунги ўйинни хорижлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бунга муносабатингиз қандай?  
- Шахсий фикрим: ўзимизнинг ҳакамларимиз ҳам яхши бошқарарди. Четдан олиб келиш шарт эмасди деб ўйлайман. Бир пайтлар Равшан Эрматовни Россия премьер-лигаси ўйинларига ҳам таклиф этишгани ҳақида гаплар чиққанди. Кўряпсизми ўзимизнинг ҳакамларга ҳам четдан таклифлар бўлмоқда. Шунинг учун бугунги учрашувда ҳам ўзимизни ҳакамларимиз ишлашса ёмон бўлмасди.

- Ўйинни қаерда кўрмоқчисиз?
- Уйда кўришга қарор қилдим. Хотиржам ва тинчроқ. Шуниси маъқул.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика