UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  5 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  10 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   19 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  2 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  11 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  4 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  23 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0

Бахтиёр Ашурматов: "Турон"да кўп йиллар ишлаб яхши ном қолдиришни мақсад қилганман" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Турон"да кўп йиллар ишлаб яхши ном қолдиришни мақсад қилганман"

Яқинда Про лига иштирокчиси "Турон" жамоасида мураббийлар алмашинуви юз берди.

Тажрибали мутахассис Бахтиёр Ашурматов эндиликда яйпанликларни бош мураббий сифатида бошлаб тушади. Биз бу борада Бахтиёр Аъзамовичнинг фикрлари билан қизиқдик.

Бахтиёр Ашурматов - "Турон" бош мураббийи!

— Қўқонда икки ярим йил давомида чин юракдан ишладим. Имкон даражасида яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қилдик. Шу вақт мобайнида мухлислар, раҳбарларнинг ишончини ҳис қилиб ишладим, дея оламан. Уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Биринчи даврада кўп очко йўқотдик. Тўғри жамоалар ўртасидаги очколар фарқи катта эмасди. Жамоадаги таркиб билан қийин вазиятдан чиқиб кетишимизга ишончим комил эди. Лекин раҳбарлар билан маслаҳатлашиб дўстона хайрлашдик. Ўша вазиятда жамоадан кетишим Қўқон учун яхшиликка, деб хисобладик. Клуб бу ҳолатидан чиқиб кетишига ишонаман. Худога шукурки, орадан кўп ўтмай "Турон"дан таклиф тушди. Вице-президент Александр Узакович билан учрашдик. Фикрларимиз бир жойдан чиқди. Шу кунгача қайси жамоада ишлаган бўлсам ҳам, менга билдирилган ишончни суъистемол қилмаганман. Кетган тақдиримда ўзаро ҳурматни сақлаб қолган ҳолда кетганман. Шу сабабли бўлса керак, олдига юқори мақсадларни қўйган, охирги йилларда ҳар томонлама ўсишга эришган, олийжаноб инсонлар бошқарадиган "Турон"дан таклиф тушди.  


— "Турон" таклифи ўз олдига юқори мақсадлар қўйганлиги, жамоанинг бир неча йиллик ривожланиш стратегияси борлиги, болалар футболини ривожлантириш йўлида катта ҳажмдаги ишни бажаришаётгани, футболчилар учун барча шароитлар яратилгани, жамоа тизимида ва асосий таркибда яхши мутахассислар ишлаётгани мени ўзига жалб қилди. Агар насиб қилиб жамоада бир неча йил ишласангиз қилган мехнатизи роҳатини кўришиз мумкин бўлади. Чунки "Турон" таркибида бир нечта иқтидорли ёш футболчилар бор.

— 1-лигада (бугунги Про лига) 2012 йилда "Гулистон" жамоаси билан мураббий сифатида Олий лигага (бугунги Суперлига) чиқишга муваффақ бўлганман. Охирги пайтда Про лига савияси яхшигина ўсди. Лекин Суперлига жамоалари таркиби барибир кучлироқ. Қайси лига бўлмасин мураббийлик осон эмас. Жамоада яхши йигитлар йиғилган. Худо хоҳласа уларнинг ёрдами билан Суперлигага чиқиш масаласини ҳал қиламиз деган ниятдаман.

— Қўқонда рақобатбардош жамоа тузишга муваффақ бўлдик. Борганимда биринчи мақсад жамоани аутсайдерлар қаторидан олиб чиқиб кетиш, кейин эса юқори ўринлар учун курашадиган жамоа тузиш деб айтгандик. Биринчи вазифани бажардик. Бешинчи ва саккизинчи ўринларни қўлга киритдик. Кейинги вазифани бажариш учун 2021-йилдаги таркибни сақлаб қолиб 3-4 та яхши савиядаги футболчиларни таклиф қилиш керак эди. Юқори ўринлар учун курашадиган тайёр жамоа бўларди. Лекин афсус маълум сабабларга кўра жамоани 8та футболчи тарк этди. Улардан Норбеков, Ҳасанов,Собиржонов, Бекмуротов, Акбаров, Маликжоновлар асосий таркиб ўйинчилари эди. Бу футболчиларнинг ўрнини тўлдириш осон бўлмади. Биз олдинга силжиш ўрнига яна жойимизда қотиб қолдик. "Турон"да эса худо хоҳласа бу йил вазифани бажариб олсак, ҳозирги таркибдаги йигитлар қаторига яна яхши савиядаги футболчиларни қўшиб ажойиб жамоа тузса бўларди. Мен жамоадаги йигитларга ишонаман. Клубда кўп йиллар давомида ишлаб, яхши ном қолдиришни ўз олдимга мақсад қилиб келганман. Узоқ вақт давомида бир жамоада ишлаш менимча кўпроқ сабрга ва рахбарларнинг ишончига боғлиқ. Озгина натижа бўлмаса мураббийни дарров алмаштириш ҳар доим хам ўзини оқламайди. Мураббийлар билан кўпинча жамоалар бир йилга шартнома қилишади. Бундай холатларда мураббий ҳозирги кунини ўйлаб ишлашига тўғри келади. 3-4 йиллик шартнома тузилса ўшанда мураббий бир неча йиллик режа билан ишлайди. Ёшларга назар ташлайди, клуб академиясидаги ёш футболчига эътибор қилиб тарбиялайди. Раҳбарларнинг тўлиқ ишончини хис қилиб ишлаш мураббий учун жуда ҳам муҳим омил, деб хисоблайман.

"Турон": Анвар Бердиев асосий жамоадаги фаолиятини давом эттиради

— Анвар Бердиев шу вақт давомида жамоа натижалари учун кўп мехнат қилди. Футболчиларнинг имкониятини яхши билади. Шу сабабли Анвар Бердиев бўйича раҳбарлар билан позициямиз бир жойдан чиқди.Шу сабабли Анвар Бердиев мураббийлар штабида ишлашда давом этади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика