

"Истеъдодли мутахассис Анвар Бердиев ўтган мавсумдан буён клубимизда фаолият олиб бормоқда. Жорий мавсум аввалида бош мураббий сифатида иш бошлаган мураббий бугунга қадар жамоамизнинг кўплаб ғалаба ва ютуқларига ўз ҳиссасини қўшди.
Бир оз аввал маълум қилинганидек, эндиликда жамоа бош мураббийи лавозимига таниқли мутахассис Бахтиёр Ашурматов тайинланди. Клубимиз раҳбарияти қарорига кўра, Анвар Бердиев асосий таркиб жамоамиз мураббийлар штабида Бахтиёр Ашурматовга яқиндан ёрдам беради",- дея хабар беради "Турон" матбуот хизмати.



