UZ

Сўнгги янгиликлар

08:37Ниҳоят бугун старт оладиган Суперлиганинг 7-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  0 08:24Килиан Мбаппе кетиш олдидан нималар деди?  1 08:00Суперлига. Бугун 7-тур бошланади  5 07:38«Ал Иттиҳод» ўз уйида «Ал Иттифоқ»қа йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:05Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Иттифоқ" 0:5   0 06:55Серия А. "Фрозиноне" - "Интер" 0:5   0 02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  3 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  4 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  3 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  7 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  20 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  15 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  7 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  5

Бахтиёр Ашурматов: ”Райевацни жамоага қайтармоқчимиз” Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: ”Райевацни жамоага қайтармоқчимиз”

Суперлига 1-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Бахтиёр Ашурматов ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиларидан бири Қувондиқ Рўзиев иштирок этишди.

Бахтиёр Ашурматов: - Ўйин ўғрисида айтишим мумкинки, бугун очилиш учрашуви бўлгани туфайли ўйин шиддатли кечди. Йирик ғалаба бир қарашда осондек туюлиши мумкин. Лекин бугун жуда қийин ўйин ўтказдик. Айниқса, 1:0 ҳисобда олдинда бораётганимизда рақибларимиз босимни оширишди. Жуда ҳис-ҳаяжонга бой дақиқалар кўп бўлди. Лекин мухлисларимизнинг ҳайқириқлари ва қўллаб қувватлашлари туфайли футболчиларимиз яна олдинга интилишди. Иккинчи голни киритиб олганимиздан кейин ҳам футболчиларим ўйин шиддатини туширишмади, бунинг учун уларга раҳмат айтаман. "Бухоро" жамоаси ҳимоявий ўйин кўрсатишини олдиндан билгандик. Ҳисоб 2:0 бўлгач рақибларимиз ҳимоя чизиғида бўш зоналар кўпайди. Бугунги ғалабамиздаги асосий факторлардан бири бу стадионда бизни қўллаб турган мухлисларимиз бўлди. Стадионда яратилган ажойиб атмосфера учун мухлисларимизга жамоамиз номидан катта раҳмат айтаман.

Бугун ҳужумчиларимиз ўйинидан тўла қониқдим. Гарчи улар бугун гол ура олишмаган бўлишса-да, доим рақиб ҳимоячиларини босим остида ушлаб туришди. Зоҳид Абдуллаев борасида шуни айтишим мумкинки, биз Музаффар Музаффаровни сафимизга қўшиб олиш борасида Зоҳид Абдуллаевни “Металлург”га беришга келишдик. Бу ҳужумчи билан дўстона хайрлашдик. Ҳужум чизиғимизни кучайтириш учун қўқонлик мухлисларга яхши таниш бўлган Филип Райевацни қайтармоқчимиз. Шу кунларда ушбу легионер футболчи сафимизга келиб қўшилади.



Қувондиқ Рўзиев: - Барчани бугунги футбол байрами билан табриклайман. Бугун мухлисларимиз ҳам бизга катта куч беришди. Уларнинг қўллаб-қувватлашлари бизга далда бўлди. Бугун стандартлар ўйин тақдирини ҳал этиши борасида мураббийларимиз айтишганди. Шунинг учун стандартларга алоҳида эътибор бердик. Якка куашларда ҳам рақибларимизга имкон бермадик. Биринчи ўйинда рақибнинг кучини билиш қийин. Ғалабамизнинг асосий сабаби, бугунги ўйинда мураббийларимизнинг 90 фоиз кўрсатмаларини тўлиқ амалга ошира олдик.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика