UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  0 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  1 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  3 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  18 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  3 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  9 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  11 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  30 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  28

Бахтиёр Ашурматов: "Расман истеъфога чиқдим" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Расман истеъфога чиқдим"

Олий лиганинг 20-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Гулистон" (3:0) учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.
"Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман. Рақиб жуда яхши ўйин намойиш этиб уч очкога эга бўлди. Бугунги мағлубият учун мухлислардан узр сўрайман. Бу мағлубиятда асосий айбдор ўзимман, таркиб танлашда ва ўйинчиларни баҳсга тайёрлашда хатога йўл қўйдим", - деб гап бошлади Ашурматов.

"Жамоада яхши футболчилар йиғилган. футболчилар олий лигага муносиб. Лекин клуб ҳеч кимга керак эмас. Ҳозир "Гулистон"ни оғир аҳволда ётган беморга ўхшатаяпман. Мен "шифокор" сифатида қўлимдан келган ёрдамни қилдим, аммо бир ўзим ҳеч нима қила олмадим".

"Аслида мағлубиятларда айб менда ҳам бор, ҳали тажрибам кам. Ўз устимда янада кўпроқ ишлашим керак экан".

"Юқоридаги сабаблар билан расман истеъфога чиқдим. Бор кучим билан ҳаракат қилдим, иккинчи даврада вазият ўзгаришига умид қилгандим. Бугунги кунга қадар бизга ёрдам қўлини чўзадиганлар топилади деб кутдим, аммо бундай бўлмади ва мен истеъфога чиқишга қарор қилдим".


"Шўртан" клуби матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика