UZ

Сўнгги янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Холмуҳаммедовга пенальти борасида рақобат қиладиган футболчи дунёда жуда кам" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Холмуҳаммедовга пенальти борасида рақобат қиладиган футболчи дунёда жуда кам"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - АГМК (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов фикрлари билан ўртоқлашди.




"Бугунги ўйин бу йилги мавсумдаги энг омадли ва энг жанговор ўйинлардан бири бўлди. Футболчиларимиз жуда катта хажмдаги ишни бажаришди. Бундай ўйин учун йигитларимиз билан фахрланмасликни иложиси йўқ. Афсуски бугунги хурсандчлигимизни Норбеков ҳамда Бердиевларнинг жароҳат олганликлари бироз бузиб турибди. Норбеков операция қилинадиган бўляпти. Суҳроб Бердиевни ҳолати бўйича эса тиббий текширувлар якунига етгандан сўнг шифокорлар бир хулосага келишади. Энг биринчи ўринда Оллоҳдан ҳар икки футболчимизга шифо сўрайман. Улар тезроқ соғайиб сафимизга қайтишини тилайман. Бугун соғликларини таваккал қилиб, ўзларини аямасдан, борларини бериб ўйнашгани учун футболчиларимга катта миннатдорчилик билдираман. АГМК бугунги кунда таркиб жиҳатидан ҳам, молиявий томонидан ҳам, мураббийлар штабининг малакаси томонидан ҳам Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан бири бўлиб турибди. Шу сабабли йигитларга ўйиндан олдин бугунги ўйин “йил жанги” бўлишини айтиб ўтгандим . Бу ўйинга биз мавсумнинг энг муҳим ўйинига чиққандек, финал ўйинига чиққандек тайёргарлик кўрган эдик. Футболчиларимиз мураббийлар штабининг талабини тўғри тушунишди ва биз бугун жуда муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. Бу йилги натижаларимизда раҳбарларимизни, мухлисларимизни , клубимиз тизимида ишлаётган барча ходимларни катта ҳиссалари бор. Фурсатдан фойдаланиб бутун жамоага ўзимни номимдан миннатдорчилигимни изҳор қиламан.

Бугунги ғалаба бизда мавсум якунланишига 5 тур қолганда, совринли ўринлар учун курашиш имкониятимизни сақлаб турибди. Бу албатта қувонарли ҳолат. Олдинда бизни “Насаф”га қарши ўйин кутиб турибди. Ўйлайманки йигитларимиз Қаршида ҳам ўзларининг энг яхши ўйинларини кўрсатишади. "Насаф" тезкор жамоа, қарши ҳужумлардан унумли фойдалана олади".

- Бугунги ғалабада асосий омил нима бўлди?

- Бугунги ғалабадаги асосий омил бу мураббийларнинг мехнатидан кўра футболчиларимизнинг майдонда бир оила бўлиб , борларини бериб ўйнаганлари бўлди деб ўйлайман. Ўйиндан олдин бизда асосий таркибга кимни тушуриш муаммоси бор эди. Ҳар бир ўйиндан олдин қайсидир футболчимиз қизил карточка ёки бошқа сабабларга кўра сафимизда бўлмаяпти. Авазхон Маматхўжаев охирги икки ўйинда ўнг қанотда жуда яхши ўйин намойиш қилган эди. Ҳамма билади бизда ўнг қанотда Мурод Холмуҳаммедов ўйнар эди. Биз Маматхўжаевга таркибда жой бериш учун Холмуҳаммедовни таянч ярим ҳимоясига ўтказдик. Барчангиз кўрдингиз Муроджон бугун жуда фойдали ўйин кўрсатди. Холмуҳаммедов жамоамизни майдонда ҳам , майдон ташқарисида ҳам ҳақиқий етакчиси ҳисобланади. Шунингдек Музаффар Музаффаров, Якуба Бамба каби футболчиларимиз заҳирада қолишди. Таркибимизда бундай рақобатни борлиги бизни албатта хурсанд қилади. Ҳозир ҳамма футболчиларимиз юқори спорт формасидалар. Таркибга кирмай қолган футболчиларимиздан узр сўрайман, улар ҳам албатта асосий таркибга киришга лойиқ футболчилар. Мураббийларнинг олдида турган яна бир муаммо рақобат кучли эканлиги сабаб қайси футболчини тушуришда бошимиз қотяпти. Ким сабр, меҳнат қилса ўзини кўрсата олса биз ҳам ўзимизга ўзимиз душман эмасмиз. Мухлислар хурсанд бўлса бизга ҳам яхши.

- Тиғиз тақвим жамоага қийинчилик туғдирмаяптими?
- Тақвимнинг зичлиги қийинчилик туғдириши мумкин. Лекин бундай пайтда футболчиларнинг характерлари , йигитларнинг ўзларига бўлган ишончлари жуда муҳим. Ўйиндан кейин ҳам футболчиларда чарчоқ борлиги кўриниб қолмоқда. Иккинчи томони бизга мана шундай тиғиз тақвим маъқул келмоқда. Марказлашган ўйинларда ҳам жамоамиз яхши натижаларни қайд этишган эди. Ўйлайманки ҳаммаси яхши бўлади.

- Бугун жарима тўпларини бошқа футболчилар амалга оширишди. Бу олдиндан берилган кўрсатмами?
 
- Биз ўйиндан олдин майдоннинг қайси томонида жарима тўплари тепиш имкони бўлса, ким тепишини футболчиларга айтамиз. Шунинг учун жарима зарбаларини Муҳаммаданас Ҳасанов, Суҳроб Бердиев ва Мурод Холмуҳаммедовлар ижро этишди. Пенальти тепиш масаласида эса барчага маълум. Мурод Холмуҳаммедовга рақобат қиладиган футболчи нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда ҳам жуда кам.

АГМК жамоаси ҳам бугун жуда яхши ўйин кўрсатди. Айниқса мени хурсанд қилган нарса , футболчилар майдонда фейр-плейга амал қилиб , футболчиларимиз майдонда жароҳат олишганда тўпни майдондан чиқариб юборишди. Биз тўпни майдонда чиқариб юборган вазиятда эса тўпни яна ўзимизга қайтариб беришди. Ўйиндан кейин Санжар Турсуновга олийжаноблиги учун алоҳида раҳмат айтдим. АГМКга кейинга ўйинларда омад тилайман. Ўйлайманки, 2-3 ўринлар учун курашни анча қизиқлаштириб бердик. "Пахтакор" сўзсиз чемпион. Бизда учинчи ўрин имконият бор. Мухлислар бу ўринлар учун интиргани кўришади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

+10   
26 окт 19:19:31
Kamol505.
UFA bu UFA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ja oshirvordiz Baxtiyor aka. Terma jamoada 50-60 minutdan keyin tili galustuk boʻp qolganini butun Oʻzbekiston koʻrdiku
пеналти тепиш буйича деябди Ашурматов жисмоний холати хакида гап кетмади манимча
+10   
26 окт 19:18:52
Navbaxor_lochinlar777
Уйин томонлама демайабди пеналти тепишда дейабди тан олиш керак Холмухаммедов пеналти тепишда ута мукаммал уйинчи
+7   
26 окт 19:26:34
Shaffof
Murodov Bekzod фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Эхххееее жа унчалимасда энди яхшиям Хабиб масакан тренерди савиясизлиги шундан малум
Бу фикрингдан санларни оми,савиясиз эканлигини билса бўлади.Тўнкалар мураббий пенальти тепиш бўйича деяпти.Бутун дунедаги футболчиларни пенальтидан гол киритиш коэффициентини огин,бирорта футболчи хатосиз пенальти теполмайди.Дунедаги любой футболчини пенальтисини хисоблаб чиққин.Кейин санлар билан гаплашаман.Тренер пенальти тепишни назарда тутган ўқимаганлар
+6   
26 окт 19:36:46
Shaffof
Allison фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Vay jala Murodan Roberto karlos yasadinu
Роналду,Мессини неча марта подряд пенальтидан гол урганини хисоблаб чиққин.Мю даги Бруно Фернандеш хам 10 тача голдан кейин адашди.Кейин Холмухамедов қанча адашмасдан гол киритганини хисобла.Жавоб улардан кўп маротаба адашмасдан пенальтидан гол киритяпти.Хисоблагин кейин езасан.
+6   
26 окт 19:21:30
Bleak
Пенальти тепиш буйича деяпти уйин буйича дегани йук
+5   
26 окт 20:23:07
SunnatillayevM
Latifa ham chiqib kettiku:
-penaltini yaxshi tepuvchi kim?
- Bruno Fernandesh.
- zo‘ri kim?
-Ronaldu!
- eng zo‘rini so‘rayapman?!
- Murod Xolmuhammedov!!!!
+5   
26 окт 19:20:01
Баходиржон 1912
Рахмат узизга хам соглик, тилаймиз, Бахтийорака, габа учун Рахмат.
+4   
26 окт 19:21:20
Ac Milan 0055
UFA bu UFA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ja oshirvordiz Baxtiyor aka. Terma jamoada 50-60 minutdan keyin tili galustuk boʻp qolganini butun Oʻzbekiston koʻrdiku
sal etibor berib uqisez tuwunasiz nimaga bu gapni aytkanini. Penalti tepiw buyicha raqobat qiladigan uyinchi kam diyapti
+4   
26 окт 19:19:14
Kokand football city
Гап йук ака хакикатан хам Муродга етадигони йук у лидер уйинчимиз
+3   
26 окт 20:09:01
НУРАФШОН -1991
Мурод холмухаммедов Месси хайратда
+3   
26 окт 19:59:00
Баходиржон 1912
Муродни сотиш керак Пахтакорга шунинг учун реклама булди ха пеналтиниМуродга ухшаб бе хатто тепадигани дунеда кам
+3   
26 окт 19:37:33
Жахонгир-9
Қўпол ўйнаган футболчини хам капириб,эфирда танкид килиб бориш керак.зора акли кирса Уларни
+3   
26 окт 19:33:11
Jamshid Rakhmonov
Kamol505. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
пеналти тепиш буйича деябди Ашурматов жисмоний холати хакида гап кетмади манимча
)))
+3   
26 окт 19:21:15
rostgoy
Мани битта такливим бор Рузикул Бердиевни бакириб гапирган жойларини ютубга ва телеграмга жойлаштиниш керак
+3   
26 окт 19:14:06
Kokand football city
Бахтиер ака рахмат таркибни яна хам кучайтириб келаси мавсум чемпионлик учун курашиш кере ака академия хакида хам бир бош котиринглар
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика