"Бавария"нинг икки футболчиси коронавирусга чалинди

Mirjalol Normatov
2 окт 2022, 15:12
"Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер ва ярим ҳимоячиси Жошуа Киммихнинг коронавирус тести ижобий кўриниш олди.

Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, футболчилар ўз уйида бўлишади. Ҳозирча уларда касаллик симптомлари юзага чиққани йўқ.

5 кундан кейин футболчилар карантиндан чиқарилади ва кейинги 48 соатда уларнинг ҳолатига қараб яна карантин белгиланиши мумкин.

Шу орқали ушбу футболчилар ЕЧЛ 3-тури доирасидаги "Виктория"га қарши ўйинда иштирок эта олмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/bayern_de

Сўнгги янгиликлар

Барча ›