"Бавария" ёзда Команни 35-45 млн еврога сотмоқчи. Вингерга "Арсенал" ва Саудия клублари қизиқмоқда
04 мар 11:35
Янгиликлар
"Бавария" ёзда Команни 35-45 млн еврога сотмоқчи. Вингерга "Арсенал" ва Саудия клублари қизиқмоқда
"Бавария" мавсум якунлангач, Кингсли Команни сотиб юбормоқчи.
Клуб 28 ёшли ярим ҳимоячи учун 35-45 млн евро нарх белгилаган.
Футболчининг ўзи ёздаги трансфер учун очиқ. Франциялик футболчига "Арсенал" ва Саудия лигаси клублари даъвогарлик қилиши мумкин.
Қайд этилишича, Коман "Бавария"нинг маошлар фондини қисқартириш ва маблағларни бўшатиш учун қутулмоқчи бўлган футболчилари қаторига киритилган.
Кингсли бу мавсумда Бундеслигада 22та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар