"Бавария" тежамкор режимга ўтади

Mirjalol Normatov
6 авг 2022
"Бавария" клуби "Альянц Арена" стадионида бир қанча чекловлар қўйди.

Унга кўра:

- олдингидек стадион қоронғу тушганидан кейин олти соат эмас, уч соат давомида қизил рангда бўлиб туради;

- чимнинг газли иситиш насослари стадионга ўрнатилган қуёш панелларидан яратилган электр энергияси орқали алмаштирилади;

- стадион ҳудудидаги вентиляция ҳамда кондиционер тизимлари бироз пастроқ ишлайди (қишда совуқ ҳам бўлмайди, ёзда иссиқ ҳам)№

- стадион ҳожатхоналарида фақатгина совуқ сув ишлатилади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild