UZ

Сўнгги янгиликлар

22:38Февзи Давлетов: "Гол урганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олдик. Шу хатомиз туфайли бугун ғалабани қўлдан чиқардик"  0 22:29Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор" 8-1 тактик схемасида ўйнади"  12 22:22Вадим Абрамов: "4 ойдан бери ойлик олмаяпмиз. Қандай қилиб натижа талаб қилиш мумкин"  5 22:21Илёс Зейтуллаев "Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг"  2 22:18ПСЖ "Наполи", "Милан" ва "Манчестер Сити" юлдузларига қизиқиш билдирмоқда  1 21:23Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 1:1. Highlights  0 21:15Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0. Highlights  14 21:07"Динамо" 90+10-дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Сурхон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  15 21:01Суперлига. "Насаф" Қаршида бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор"ни ютолмади  116 20:15"Ювентус"да мураббий ўзгаради  1 19:40"Олтин тўп" учун курашда Беллингем иккинчи ўринда  19 19:30"Тоттенхэм" сўнгги тур олдидан икки асосий футболчисини йўқотди  2 19:02Германия терма жамоаси Еврога йўл оладиган дастлабки футболчиларни эълон қилди  0 18:39Хави Симонс "Барселона"га ўтишга тайёр  4 17:57Хато – "Арсенал" ҳимоясини кучайтириш учун устувор вазифа  3

"Бавария" "Реал" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда Янгиликлар

"Бавария" "Реал" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель жамоасининг таянч ярим ҳимоясини "Реал" футболчиси орқали кучайтирмоқчи.

"Sport1" маълумотига қараганда, Орельен Чуамени айни дамда "Бавария" қизиқишлари доирасида. Клублар ўртасида суҳбатлар ҳам бўлиб ўтган. Бунгача "Бавария" Софьан Амрабат ҳамда Эдсон Альвареснинг вариантларини кўриб чиққан, бироқ улар маъқул келмаган.

Ўз навбатида Чуаменининг ўзи ҳам трансферга қарши эмас. Чунки "Бавария" унга асосий футболчи бўлишини кафолат бермоқда. Бир йил олдин франциялик футболчи "Монако"дан "Реал"га 80 млн евро эвазига ўтганди. "Қироллик клуби" таркибида у 50 ўйинда қатнашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика