“Бавария” ўзи томонидан 38 йил олдин ўрнатилган рекордни такрорлади

21 фев 2018, 08:36
ЕЧЛ доирасида 1/8 босқичида “Бавария” “Бешиктош”ни йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этишга эришди.

Қайд этилишича, мазкур ғалаба амалдаги мавсумда барча мусобақаларда “Бавария” томонидан қўлга киритилган кетма-кет 14 ғалаба бўлди. 

Шу тариқа клуб ўзи томонидан 1980 йилда ўрнатилган рекордни такрорлади.

“Бавария” ушбу рекордни 24-февралда “Герта”га қарши ўтадиган ўйинда янгилаш имкониятига эга.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta