

Хабарларга кўра, дарвозабоннинг агенти Томас Крот кириш имконияти чекланган бўлишига қарамай, "Бавария" офисига ташриф буюрган.
Крот ўз мижозининг шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб борган. Қайд этиш керакки, навбатдаги музокараларнинг янги раунди ҳам муваффақиятсиз якунланди.
Олдинроқ, "Бавария" Нойер билан шартномани узайтириш фикридан қайтиши ва Марк-Андре тер Штеген билан шартнома имзолаши мумкинлиги борасида хабарлар янграган эди.



