

Мюнхен клуби билан 2023 йили якунланадиган шартномани узайтириш борасида келиша олмаяпти. Томонларнинг маош борасидаги фикрлари икки хил кўриниш олмоқда. Француз кам маош олаётганидан ва 10-рақамни беришмаётганидан мамнун бўлмаяпти. Шу боисдан клуб уни ёзда 90 млн еврога сотиб юбориши мумкин.
25 ёшли футболчи ўтган мавсум Бундеслигада 29 ўйинда 5 гол ва 10 ассист қайд этди.



