«Бавария» кетма-кет 5-марта чемпион бўлиб рекорд қайд этди

Narzulla Saydullayev
29 апр 2017, 23:29
Германия чемпионатининг 31-турида «Бавария» «Вольфсбург»ни мағлуб этиб (6:0) муддатдан аввал чемпионликка эришди.

Бундеслига тугашига 3 тур қолганида «Бавария» энг яқин таъқибчиси «РБ Лейпциг»ни 10, Дортмунднинг «Боруссия» клубини 16 очкога ортда қолдирмоқда.

Мюнхен клуби ўз тарихида 27-марта Германия чемпиони бўлди. Бундан ташқари жамоа кетма-кет бешинчи бор мамлакатда тенгсиз бўлиб бу борада рекорд қайд этди. Германиянинг бошқа ҳеч бири клуб қаторасига беш йил чемпионликка эриша олмаганди.

«Бавария» учинчи бор «Вольфсбург»га қарши сафардаги ўйиндан сўнг (2003, 2007, 2017) чемпионликни расмийлаштирди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: squawka.com