"Бавария" Гнабрига янги шартнома таклиф қилади

Оқил Абдубарноев
11 апр 2022, 00:05
"Бавария" вингери Серж Гнабри тез орада клуб билан узоқ муддатли янги шартнома имзолаши мумкин.

26 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси келаси мавсум охирида якунига етади. Миш-мишларга кўра, Гнабрига "Реал Мадрид", "Ювентус" ёки "Ливерпул"га ўтиши мумкин, аммо "Бавария" шартномани узайтиришни талаб қилмоқда. Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, германиялик футболчига янги 4 йиллик шартнома таклиф қилинади.

Жорий мавсумда Серж Гнабри 39 та учрашувда 14 та гол урди ва 10 марта сафдошларига ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›